Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Икки сонияда икки сариқ карточка!

Мавсумнинг энг аҳмоқона қизил карточкаси - «Арсенал» вакили атиги 2 сонияда 2 марта огоҳлантирилди. АПЛ 24-туридан ўрин олган «Вулверхэмптон» - «Арсенал» ўйини 69-дақиқагача анча зерикарли кечди: минимал даражада хавфли вазиятлар, бурчак зарбасидан кейин урилган ягона гол...

Айни шу паллада «канонирлар»нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Мартинелли учрашувга қўшимча ранг бағишлади. У атиги бир неча сония оралиғида икки марта сариқ карточкага тортадиган даражада қоида бузди. Оқибатда майдонни муддатидан анча эрта тарк этти.

Габриэль Мартинелли аввалига майдоннинг рақиб жамоага тегишли ярмида Даниэль Поденсени қўли билан туртиб юборди. Кейинги лаҳзада эса Таварешга нисбатан қўполлик қилди. Бош ҳакам Майкл Оливер эса ҳар икки ҳолат учун бразилияликни сариқ карточка билан «сийлади»: 1-сонияда - Поденсега нисбатан қўполлик учун (кечиктирилган «фол»), 2-сонияда - рақибни туртгани учун.

Тезкор икки «сариқ» учун қандайдир мукофот таъсис этилса, 20 ёшли ҳужумчига фақат Рауль Хименес бироз рақобат тақдим этиши мумкин. У АПЛ 16-тури доирасидаги «Манчестер Сити» - «Вулвз» баҳсида 2та сариқ карточка олиш учун 48 сония сарфлаганди. Демакки, «бўрилар»нинг мексикалик ҳужумчиси ҳам бу борада Марнинелли олдига тушолмайди.

«Вулверхэмптон»га қарши учрашувдан сўнг «Арсенал»нинг 2022 йилги статистикаси даҳшатли кўриниш олди: 6та ўйин, 2та гол ва 4та (!!!) қизил карточка. Яъни Мартинеллигача Габриэль Паулиста, Гранит Жака ва Томас Парти ҳам «қизил» олишганди. Афтидан, жамоа бош мураббийи Микель Артета бу ҳолатда ожиз. «Ҳар доим шогирдларимни ҳимоя қилишим керак. Аммо бундай статис­тика билан уларни талаб даражасида қўллаб-қувватлашим тобора қийинлашмоқда. Мартинеллининг хатти-ҳаракатига келсак, кўп йиллардан буён Англиядаман, аммо бунақасини илк марта кўряпман», - деди испаниялик мутахассис учрашувдан сўнг.

Киритилди: 17.02.2022 12:06. Ўқилди: 2062 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.