Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юлиан Нагелсманн учун нохуш хабар. Давид Алабадан сирли қўнғироқ. «Бавария» футболчиси Гнабри ҳақида

«Бавария» устози Юлиан Нагелсманн немис клубининг трансфер сиёсатидан норози бўлмоқда.Футболчи Серж Гнабрининг мюнхенликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аммо футболчи уни узайтиришни истамаслиги ҳақидаги миш-мишлар кундан-кунга кўпаймоқда. Бу эса клуб устозининг хафсаласини пир қилгани аниқ.

Немис матбуотининг таъкидлашича, Серж «Бавария»да кўпроқ маош олишни хоҳлайди. Қолаверса, айни пайтда Серж жамоадошлари Кингсли Коман ва Лерой Санедан камроқ маош олади. Шу сабаб 26 ёшли вингер бонуслар билан ҳисоблаганда бир йилга 15 миллион евро талаб қилмоқда. «Бавария» ўз навбатида футболчини қўйиб юборишни истамаяпти, аммо улар бундай шартнома шартларига рози бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ёзда Гнабрининг «немис машинаси» сафини тарк этиш эҳтимоли жуда юқори.

«Реал»

Sport Bild нашри хабарига кўра, ўтган ёзда «Бавария»дан «Реал»га ўтган Давид Алаба Гнабрининг Мадрид клубига ўтиши учун воситачилик қилишга тайёр. Манбанинг таъкидлашича, Мюнхен клуби ёзда Серж билан  шартнома борасида келиша олмаса, уни сотишга қарор қилади. Футболчини бу вариант қониқтирмаяпти. Сабаби у 2023 йилнинг ёзига қадар «Бавария» шарафини ҳимоя қилишни истамоқда

Шунингдек, Гнабри маошдан ташқари, жамоадаги ўрнидан ҳам кўнгли тўлмаётгани қайд этилган. Нагелсманн унга бутун қанотни бўшатиб бериб, Сержни ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ўйнатиши футболчига маъқул келмаяпти. Серж кўпроқ вингер позициясида ўйнашни ва тез-тез майдон марказида ҳам ҳаракат қилишни истайди.

«Арсенал»

Фаолиятининг бошида Гнабри Германияда олтита академиясида ўйнаганва 2011 йилда футболчи Англияга кўчиб ўтди. У «Арсенал» академиясига қабул қилинди ва 2012 йилга келиб у Лондон клубинингс асосий жамоасида дебют қилди. Серж 2016 йилгача «канонирлар» шарафини ҳимоя қилди ва бу вақт ичида немис футболчиси «Вест Бромвич» таркибида ижара асосида ўйнади. У «Арсенал» сафида атиги 18 та ўйинда майдонга тушди. Гнабри тиззасидан олган жароҳати туфайли сояда қолиб кетди ва 2016 йилнинг ёзида у «Вердер»га сотиб юборилди.

Эндиликда, Британия ОАВларининг ёзишича, Лондон клуби Сержни қайтариш ҳақида ўйламоқда. Таъкидланишича, «канонирлар» унинг трансфери учун тахминан 75 миллион евро тўлашга тайёр. Гнабри кетганидан сўнг ҳар доим ўзининг собиқ клуби ҳақида илиқ гапирар, «Арсенал» футболкаларидаги суратва видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлар эди. Мавсум охирида «канонирлар»нинг Чемпионлар лигасига кириши мумкинлиги Сержни қайтишга ишонтириши мумкин.

Матбуотда вингерга «Барселона», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу клублар ҳақида ҳеч қандай тафсилотлар ва қизиқарли янгиликлар йўқ, фақат қизиқиш билдиргани айтилган.

Серж тўхтамаяпти...

Бу мавсумда Гнабри келажак билан боғлиқ ноаниқ вазиятда ва ноқулай позицияларда тўп тепаётганига қарамай, доимий равишда юқори натижаларни кўрсатишда давом этмоқда. Серж барча мусобақалардаги 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

«Бавария» ҳужумикўпинча Сержга боғлиқ бўлиб, у ўйиннинг исталган сониясида қанотни ўзгартира олади, босимни кучайтиради ва хавфли ҳужум ташкил қила олади.

Яқинда «Бавария»нинг афсонавий ҳимоячиси Маркус Баббел Гнабри ҳақида хушомадгўй гапириб, футболчининг жамоа учун аҳамияти ҳақида гапирди:

«Умид қиламанки, Гнабри «Бавария»да қолади. Ҳозир барча немис ОАВлари Левандовски, Мюллер ва Нойер ҳақида гапиришмоқда, лекин улар Сержни ҳам жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида айтишмоқда, чунки футболчининг шартномаси 2023 йилда тугайди. Мен у клуб билан янги шартномаимзоламаслигидан жуда хавотирдаман.

Унинг қандай футболчи эканлиги менга маълум. Гнабри нафақат вазиятлар яратиб, узатмаларни амалга оширади, балки гол ҳам уради. Бу позицияда ҳаракат қиладиган футболчилар кўп гол урмайди ва Серж мавсумда 10-15 голни ўз номига ёздириб қўя олади».

Гнабри — фантастик футболчи. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Унинг кейинги манзили қаер бўлишини яқин кунларда билиб оламиз.

Киритилди: 03.04.2022 13:08. Ўқилди: 4472 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.