Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бавария" ҳаракатда: ҳатто “Манчестер Сити” шайхлари ҳам немисларнинг трансферларига ҳавас қилиши мумкин

Мюнхенликлар мавсум оралиғида трансферлар учун сарф-харажатлар бўйича пешқадамлардан бирига айланди. "Бавария" бу ёзда Европада трансферлар учун энг кўп пул тўлади. Мавсум оралиғида немис клуби ҳозирча 120,5 миллион евро сарфлади, бу "Манчестер Сити", "Барселона", "Челси", "ПСЖ" ва "Реал"дан кўпроқ.

"Бавария" Александр Зинченкони 30 миллион евро эвазига сотиб олганини эълон қилган "Арсенал"ни аллақачон ортда қолдирди. Аммо мавсум оралиғининг бошланғич босқичида бир мунча вақт мюнхенликлар пешқадамлик қилишди. Нафақат харажат, балки сифат жиҳатидан ҳам. Бундан ташқари, немислар ҳали бозордаги ишини тугатмаган. Улар бутун бир гуруҳ аҳамияциз футболчиларни сотишмоқчи. Эҳтимол, Германияга яна камида битта таниқли футболчи келиши мумкин.

Маттейс де Лигт - мустаҳкам ҳимоя

Ҳимоячи Маттейс де Лигт - "Бавария"нинг асосий хариди. Де Лигт немис клуби билан 2027 йилгача шартнома имзолади. Трансфер суммаси 70+10 миллион евро бўлиши маълум қилинганди. Бироқ, “Ювентус” пресс-релизида “Бавария”дан 67 миллион евро олишини маълум қилди. Мюнхен клуби бу суммани тўрт молиявий йил давомида тўлаб беради. Клублар ўртасидаги келишувда 10 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Бавария" де Лигтнинг нархини туширишга муваффақ бўлди. Дастлаб "Ювентус" камида 75 миллион евро ва бонуслар талаб қилмоқчи эди (сўровлар ҳатто 85 миллион еврога етди). Футболчи барибир немисларга жуда қимматга тушди, аммо биз қандайдир ортиқча тўлов ҳақида гапирмаяпмиз. Ҳали ҳам катта салоҳиятга эга 22 ёшли ҳимоячи учун мақбул нарх.

Садио Мане кетиб қолган Роберт Левандовскининг ўрнини боса олади

Июнь ойида "Бавария" "Ливерпуль" вингери Садио Маненинг трансферини 50 миллион еврога якунлаганди. Мане немислар ниҳоят "Барселона"га сотиб юборган Роберт Левандовскининг ўрнини эгаллайди. Садио классик тўққизлик эмас, лекин бу муаммо бўлмайди. Мюнхенни тарк этган Левандовски вазиятни жуда яхши таҳлил қилди.

“Менимча, “Бавария”да шунчалик иқтидорли ҳужумкор футболчилар борки, уларга классик тўққизлик керак эмас. Улар мени тўғридан-тўғри алмаштирмасдан ўйнашлари мумкин. Жамоа турли йўллар билан ўйнаши ва янги ўзига хосликка эга бўлиши мумкин. Менимча, Юлиан Нагелсманн жуда кўп ғояларга эга. Унга классик ҳужумчи керак эмас. Бу ғоя "Бавария"га жуда мос келиши мумкин.

Ким гол уради? Садио Мане, Серж Гнабри. Шунингдек, Кингсли Коман, Лерой Сане, Томас Мюллер, Жамол Мусиала. Ўйинчилар гол уриш учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига олишади. Уларнинг натижалари яхшироқ бўлади ва кўпроқ гол уришади”, - дейди Роберт.

"Бавария" президенти Герберт Хайнер де Лигт ва Маненинг харидидан мамнун эканини айтди:

“Маттейс бизнинг орзуимиздаги футболчи. Биз янги мавсумни режалаштиришни бошлаганимизда, у рўйхатда биринчи ўринда эди. Келишувдан жуда мамнунмиз. У келажак ҳақидаги режаларимизнинг муҳим қисмидир. Ишончим комилки, Маттейс асосий роль ўйнайди. У ҳар доим етакчилик функцияларини ўз зиммасига олган - бу бизга керак.

Айтишларича, Бундеслига доимо халқаро юлдузлар етишмаслигидан азият чекади. "Бавария" ҳар доим ушбу тоифадаги ўйинчиларни сотиб олишга ҳаракат қилади. Садио Мане ва Маттейс де Лигт тимсолида биз иккита биринчи даражали юлдузни қўлга киритдик. Албатта, Бундеслига бундан фақат жозибадор бўлади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ”, деди Хайнер.

Раян Гравенберх Европанинг умидли футболчилардан бири

Июнь ойи ўрталарида "Бавария" "Аякс"дан Раян Гравенберхни сотиб олганини эълон қилди. 20 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома 2027 йилга қадар тузилган. Трансфер 18,5 миллион еврога баҳоланмоқда (бонуслар билан бу сумма 25 миллион еврогача етиши мумкин). Шунингдек, “Аякс” футболчининг кейинги сотуви суммасининг 7 фоизини олади.

“Биз келишувни якунладик ва Раяннинг бу ерда эканлигидан ва жамоамиз билан ишлашни бошлашидан жуда мамнунмиз. Гравенберх Европанинг энг яхши иқтидорларидан бири, ҳамма уни қўлга киритишни хоҳларди", деди "Бавария" спорт директори Ҳасан Салихамиджич.

"Бавария" “ПСЖ” ёки “Манчестер Сити” каби йирик ўйинчиларни сотиб олмайди. Демак, бу клублар немисларнинг сифатли шартномаларига ҳавас қилиши мумкин бўлади дегани. Айниқса, Оливер Кан яқинда эслаганидек, инвесторларни жалб қилишнинг иложи бўлмаган Бундеслиганинг воқеликларини ҳисобга олсак.

Киритилди: 23.07.2022 19:21. Ўқилди: 6355 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.10.2024. АПЛ. 7-тур.
19:00
Арсенал
3-1
Саутгемптон

Навбатдаги учрашув

19.10.2024. АПЛ. 8-тур.
21:30
Борнмут
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.