Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жароҳатга ўч ўйинчилар

Pop Foot нашри футбол оламидаги энг кўп жароҳатга дуч келган ва узоқ вақт майдонга туша олмаган футболчиларни эълон қилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, рўйхатдаги банд этган ўйинчиларнинг 4 нафари турли даврларда «Арсенал» шарафини ҳимоя қилишган. Марҳамат, танишинг.

10. Томаш Росицки (16та жароҳат, 1301 кунни ўтказиб юборган)

Чехиялик ярим ҳимоячи ўзининг ёрқин ўйинларини Дортмунднинг «Боруссия» ва Лондоннинг «Арсенал» клубларида ўтказган. 2007|2008 йиллар мавсумида у тиззасидан жароҳат олиб, бир йилдан кўпроқ давр ичида «тўпчилар»га ёрдам бера олмаганди. 2015|2016 йиллар мавсумида тиззаси туфайли жарроҳлик муолажасини олиб, 220 кун майдонга туша олмади. Афсуски, фаолиятининг сўнгги босқичида ҳам чехиялик фахрий хотиржам тўп сура олмади: 2016|2017 йиллар мавсумининг 22 учрашувини «Спарта» Томашсиз ўтказишга мажбур бўлди.


9. Хольгер Бадштубер (22та жароҳат, 1305 кунни ўтказиб юборган)

Фаолиятидаги энг оғриқли шикастланишга Бадштубер 2012 йил декабрида, «Бавария» таркибида дуч келди. Германиялик ҳимоячи думғаза суягининг синиши оқибатида 1,5 йил майдонга туша олмади. Хольгер шифокорларнинг жарроҳлик аралашуви таклифини узоқ вақт рад этган бўлсада, 2013 йил кузида таклифни қабул қилди. АҚШдаги муолажадан кейин сафга қайтди. Кейинчалик футболчи тўпиғидан жароҳат олиб, 1 йилга яқин вақтни ўтказиб юборди. 2017 йилда Бадштубер бош мураббий Карло Анчелотти билан келиша олмай, «Бавария»ни тарк этди ва «Штутгарт»га ўтди. Ниҳоят, шу йилнинг сентябрида Швейцариянинг «Люцерн» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи фаолиятини якунлади.


8. Роналдо (8та жароҳат, 1324 кунни ўтказиб юборган)

Бразилиялик афсона - 2 карра жаҳон чемпиони, 2 карра «Олтин тўп» ва битта «Олтин бутса» соҳиби, ЖЧ-2002нинг энг яхши тўпурари ва бир қатор совринлар соҳиби. Жароҳатлар бўлмаганида, коллекция янада кенгроқ бўларди. 1999|2000 йиллар мавсуми - «Интер»да тўп сурган «сўйлоқ» фаолиятидаги энг оғир мавсум. Ўшанда сал аввалроқ менискини шикастлаб олган ҳужумчи тиззасидан жароҳат олганди. Шу сабабли 2 йилга яқин вақтини футболсиз ўтказди. Кейинчалик «Милан»да ҳам Роналдога болдири ва тиззасидаги жароҳатлар халал берди. Эҳтимол, мана шу йўқотиш «Россонерлар»нинг ЕЧЛ финалидаги мағлубиятига сабаб бўлгандир...


7. Франк Рибери (72та жароҳат, 1363 кунни ўтказиб юборган)

Шу ойда фаолиятини якунлаган футболчи 72 марта жароҳат олганига ишониш қийин. Лекин Франкнинг «Бавария»даги ўйинларини ёдга олсак, у на ўзини ва на рақибларини аяйдиган фидойи ўйинчи бўлганига амин бўламиз. 2015 йилнинг мартида тўпиғидан жароҳат олган ўйинчи 200 кунни ишсиз ўтказганди. 2019|2020 йиллар мавсумида жарроҳлик муолажаси туфайли яна 15та ўйинни ўтказиб юборди. Жорий мавсумда «А» сериясидаги саргузаштларини «Салернитана»да ўтказаётган Рибери 19 августдан кейин майдонга туша олмади. Бу сафар яллиғланиш хасталиги 2 ойлик «таътил»га сабабчи бўлди ва 39 ёшли футболчи ўз фаолия­тига нуқта қўйди.


6. Томас Вермален (35та жароҳат, 1366 кунни ўтказиб юборган)

Ҳозирда Томас Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабининг аъзоси, футболчилик даврида жароҳатларга ўта ўч бўлганди. 2010|2011 йиллар мавсумида у ахилл пайларини шикастлаб олган, «Арсенал» 230 кун унинг хизматидан фойдалана олмаганди. 2014 йил октябрида Томас болдиридан жароҳат олиб, яна ярим йил ишсиз юрди. Фаолиятининг якуний босқичида «Виссел Кобе» клубида ҳам Вермален жароҳатлар таъқибидан қутула олмади - илик суягини даволаш учун 1 ойдан кўпроқ вақт сарфлади.


5. Стеван Йоветич (31та жароҳат, 1408 кунни ўтказиб юборган)

Бутсаларини михга илишга ошиқмаётган навбатдаги футболчи. 32 ёшли черногориялик фахрий вақти-вақти билан «Герта» либосида майдонга тушмоқда, жорий мавсумда ҳозирча гол уришга улгурмади. Афсуски, Стеван 2 марта - 2010 йилда «Фиорентина»да, 2019 йилда «Монако»да думғаза суякларини шикастлаб олди ва деярли 2 йилга сафдан чиқди. Шунингдек, ўтган мавсумда «Герта» таркибида ҳам 4 марта жароҳат олди ва 3 ой майдонга туша олмади.


4. Венсан Компани (31та жароҳат, 1419 кунни ўтказиб юборган)

«Бёрнли»нинг амалдаги бош мураббийи Йоветич билан бир хил - 31 марта жароҳат олган. Лекин черногориялик касбдошидан фарқли ўлароқ, Компанида 1 йилга чўзилиб кетган шикастланишлар йўқ. 2016|2017 йиллар мавсумида Венсан қовуғини шикастлаб, 4 ойдан кўпроқ даволанди. 2020 йил ёзида «Андерлехт» сафида юрганида, мушаклари тортишиб қолгани сабабли 136 кунни йўқотди ва фаолиятини якунлади.


3. Жек Уилшир (18та жароҳат, 1470 кунни ўтказиб юборган)

Англиялик футболчи жароҳатлар туфайли юксак салоҳиятини тўла намойиш эта олмади. «Арсенал»да тўп сурган даврида у аввал тўпиғи, кейин тиззасидаги жароҳат сабаб жарроҳлик муолажасини олишга мажбур бўлганди. Кейинчалик футболчи болдир суягини синдириб олди. «Вест Хэм» сафига ўтганида тиббий ўзгаришлар юз бермаган бўлсада, тўпиғи ва қовуғи туфайли 1 йилдан кўпроқ вақт майдонга туша олмади. Бельгиянинг «Орхус» клуби футболчи Уилшир учун сўнггиси бўлди. Шу йил ёзда у фаолиятига нуқта қўйиб, «Арсенал» академиясида ишламоқда.


2. Арьен Роббен (58та жароҳат, 1507 кунни ўтказиб юборган)

Нидерландиялик ярим ҳимоячининг жароҳатлари Рибериникидек кўп бўлмасада, ундан кўра кўпроқ вақтини майдон ташқарисида ўтказди. 2009 йилда «Бавария»га ўтган бўлса, 1 йилдан сўнг оёқ мушаклари тортишиб қолди ва 5 ойга сафдан чиқди. Кейин шикастланишлар тури ва сони «болалаб» кетди. Ҳатто ўзининг охирги клуби - «Гронинген» 200 кундан кўпроқ вақтни ишсизликда ўтказишга мажбур бўлди.

1. Абу Диаби (21та  жароҳат, 1747 кунни ўтказиб юборган)

Рўйхатимиз етакчиси бўлмиш Абу Диаби фаолиятининг салкам 5 йилини саломатлигини тиклашга сарфлади. 2013 йил мартида у тиззасидан жиддий жароҳат олиб, 1 йилдан кўпроқ вақтда майдонга туша олмаганди. Айнан шу паллада ярим ҳимоячи футболдан кетишни мўлжаллаган, лекин Арсен Венгер уни ўта оғир тикланиш муолажасини олишга кўндирганди. Афсуски, бу уринишлар самара бермади. Маълум бўлишича, 2006 йил мартида ҳам Диаби рақибининг қўпол «подкат»и оқибатида оёғини синдириб олган экан.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади

Киритилди: 08.12.2022 23:23. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
2-3
Арсенал

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. АПЛ. 36-тур.
16:30
Арсенал
-:-
Борнмут

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.