Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рэмсдейлнинг қаҳрамонликлари майдон четига ҳам кўчган эди

Кеча «Арсенал» АПЛнинг 20-тури марказий учрашувида «Тоттенхэм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Микель Артета жамоаси Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда ва «Манчестер Сити»дан 8 очко олдинда. Лондон дербиси якунига етгач, ғолиб жамоа дарвозабонига рақиб мухлислари ҳужум қилди.

Рэмсдейл анча ҳиссиётли дарвозабон. Баъзан «Арсенал»нинг ғалабалари ва мағлубиятларини ўз эмоциялари орқали бўрттириб нишонлаб юборади: у жамоасининг муваффақиятсизликларидан ғазабланади ва ғалабаларда ўзини тийиб тура олмайди. Кечаги баҳсда бўлган муваффақият ҳам бундан мустасно эмас эди: финал ҳуштагидан сўнг Аарон дербида қўлга киритилган уч очкодан хурсанд бўлди ва «Тоттенхэм» мухлисларига турли ишоралар қилди. Бироқ ундан аввал Аарон Ришарлисон билан жанжаллашди. Бразилиялик футболчи қизғин паллада дарвозабонни итариб юборди, кейин қолганлар можарога қўшилди. Аммо ўша пайтда, футболчилар ҳали Рэмсдейлни ўраб олишга улгурмаганларида бир мухлис киперга ҳужум қилди: томошабин реклама тахтасига сакраб чиқди ва у ердан дарвозабонни оёқлари билан тепди.

Футболчи бунга чидай олмади ва муштлашувга қўшилди, бироқ стюардлар тезда ишқибозни четга олишди. Рэмсдейлни ҳам судраб олиб кетишга тўғри келди. Инглизнинг узоқ вақт жаҳли чиқди. «Тоттенхэм» эса бу ҳақда расмий баёнот билан чиққан. «Биз ўйин охирида «Арсенал» дарвозабони Аарон Рэмсдейлга ҳужум қилишга уринган мухлиснинг хатти-ҳаракатидан ҳайратда қолдик. Футболда зўравонликка ўрин йўқ. Полиция Аарон Рэмсдейл билан кечган воқеани кўриб чиқмоқда, шу жумладан мухлиснинг «Тоттенхэм» стадионига кириши дарҳол тақиқланади, дейилади клуб баёнотида.

Киритилди: 16.01.2023 11:52. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
2-3
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.