Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Арсенал"га нима бўлди деган саволга жавоб

Вильям Салиба жорий мавсумда Англия Премьер-лигасидаги энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлиб келаётган эди. "Арсенал" эса ўзи учун муҳим бўлган фигурадан айрилди.
Француз футболчиси 2019 йилда 27 миллион фунтга сотиб олинган эди. У ўз имкониятини узоқ кутишига тўғри келди. Салиба кейинги уч мавсумни турли жамоаларда ижара асосида ўтказишига тўғри келади. Вақт ўтиши билан Микель Артета сездики, Салибани қайтариш вақти келган. Ҳимоячи "Марсель" сафида ўзини кўрсатганидан кейин, "Арсенал" 21 ёшли футболчини қайтариб олади. У тўпчилар таркибида Габриэл Магалянш билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди ва мудофаа қўрғонига айланди.

"Арсенал" устози Салибанинг жамоага осон ва тез қўшилиб кетганини кўриб, қойил қолган эди. Микель Артета бу ҳақида шундай дейди: "Биринчи савол Салибанинг узоқ вақт ижарада юрганидан кейин, бизнинг тезкор ўйинимизга қандай қилиб, бу даражада тез мослашиб кетгани ҳақида бўлса керак. Шунингдек, футболчида ишончсизлик бор эдими, мен ва унинг ўртасида муаммо бўлганми, "Арсенал" 18 ёш футболчи учун катта пул сарфлаб юбормадими деган саволлар ҳам бўлиши табиий. У ижарага кетаётган пайтда ҳамма саволлар жавобсиз эди. Аммо қайтгач, ўйлайманки, юқоридаги саволларга ҳамма жавоб олди. Салиба ҳозир биз учун ўта муҳим фигура. Бундан ортиқ нарса айта олмайман".

Ҳақиқатдан ҳам 21 ёшли ҳимоячи "Арсенал" учун алмаштириб бўлмас футболчига айланганди. Афсуски, у "Спортинг" билан кечган баҳсда белидан жароҳат олади. Шу кўйи, 18 мартдан бери лондонликлар ҳимояси заифлашиб қолди. Инсайдер-журналист Дэвид Орнштейннинг берган маълумотларига кўра, Салиба "Арсенал"нинг чоршанба кунги "Манчестер Сити"га қарши баҳсини ўтказиб юборади. Франция терма жамоаси аъзоси катта эҳтимол билан "Челси"га қарши учрашувда ҳам майдонга туша олмайди. У лазариятга кетганидан бери, Роб Холдинг ҳимояда фойдаланилмоқда. Бир футболчининг йўқлиги шундай сезилдики, оқибатда жамоа сўнгги учта лига ўйинида дуранг қайд этди. Артета шогирдлари "Саутгемптон" билан бир очкога эга чиқа олди. Аммо йўқотилган умумий очколар мавсум охирида клуб учун қимматга тушиши мумкин. Қуйида Салиба билан ва Салибасиз "Арсенал"нинг натижалари келтирилади. Сиз аниқ фарқни сезасиз. Бу эса жамоанинг салбий натижаларига жавоблардан бири ўлароқ янграйди.

Вильям Салиба билан "Арсенал":

Ўйинлар: 32 та
Ғалабалар: 22 та
Дуранглар: 5 та
Мағлубиятлар: 5 та
Голлар: 67 та
Ўртача урилган голлар: 2.09 та
Ўтказилган голлар: 33 та
Ўртача ўтказилган голлар: 1.03 та
АПЛдаги очко тўплаш: 2.44
Ғалаба кўрсаткичи: 68.75 %
Мағлубият кўрсаткичи: 15.63 %

Вильям Салибасиз "Арсенал":

Ўйинлар: 11 та
Ғалабалар: 7 та
Дуранглар: 3 та
Мағлубиятлар: 1 та
Голлар: 25 та
Ўртача урилган голлар: 2.27 та
Ўтказилган голлар: 11 та
Ўртача ўтказилган голлар: 1.00
АПЛда очко тўплаш": 1.80
Ғалаба кўрсаткичи: 63.63 %
Мағлубият кўрсаткичи: 9.09 %

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 24.04.2023 23:55. Ўқилди: 4739 марта. Фикрлар: 15 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.