Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Арсенал» учун жорий мавсум омадли бўлдими ёки омадсиз?

Муваффақиятни ҳис қилишда «тайминг» жуда муҳим фактор.

Қаранг, «Арсенал» икки йилдан буён олдинги ўз даври учун энг яхши мавсумини ўтказмоқда, аммо мавсум сўнггидаги ҳиссиёт салбий. Жамоага омадсиз мақоми берилиб, мавсум бўйи «Арсенал» натижаларига яқин келмаган бошқа жамоалар мухлислари томонидан кулги остига олинишиям турган гап.

Ўтган йили жамоа сўнгги беш йилда илк маротаба ЕЧЛ ўринларидан бири учун яқин келди. Сўнгги турларгача тўртликда юрди ҳам. Аввалги йиллар ўлчовида олдинги ташланган қадам, муваффақиятли деб баҳоланиши, умид бериши керак.

Бу сафар «Арсенал» ҳатто ҳозир ҳам 1-ўринда турибди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси эса, Арсен Венгер давридан бери илк маротаба нақд. Лекин ҳиссиёт тескари, жамоа оғзидаги ошни олдириб қўйган омадсиздек.

Шунчаки, «Арсенал»нинг пасайиши мавсум бошида эмас, охирига тўғри келгани холос сабаб. Умумий олганда, Артета шогирдлари ажойиб мавсум ўтказишмоқда, кўп жабҳаларда лигада етакчи, агар ўзаро ўйинларни (бу ҳам савол, агар қиролича ўлиб қолмаганда ва дастлабки ўзаро ўйин ўз вақтида, кузда ўтганида, «Арсенал» кучли давр эди) инобатга олмаса, «Сити»дан яхшироқ ўйнади ҳам. Манчестерликлар Ҳоландни, «Арсенал» эса «Манчестер Сити»дан Жезусни олгани ҳам фарқни кўрсатиб турибди.

Гвардиола ҳам «Арсенал»дан бундай курашни кутмаганки, бемалол ҳужумчисини сотган. Ўз бошидан баландроқ сакралгани аниқ. Футболчиларнинг АПЛда деярли (иккинчи) энг ёш таркибга экани, ниҳоят жамоа ўз ўйин чизгисига, мос мураббийига эга бўлгани, ёзда яна кучайиши мумкинлигини инобатга олсак, бу мавсум энг катта қадам ташланган давр бўлди, деб бемалол айтиш тўғри. Ҳа, чемпионлик учун бунчалик имконият бошқа келмаслиги мумкин, аммо кейинги узоқ йилларда «Арсенал» анча рақобатбардош кучга айлангани шубҳасиз.

Аслида, ўша гап, бу мавсум учун «Арсенал» мухлисларини табриклаш керак, аммо юпатиб ўтирганим қизиқ.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 27.04.2023 10:02. Ўқилди: 1763 марта. Фикрлар: 26 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.