Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мавсум-2022/203: Фантастик ўсишга эришган футболчилар

Вақт ўтгани сайин футболда ҳам ўзгаришлар бўлаверади.

Бунинг энг тези ўйинчиларнинг нархида кузатилади. Ўтган мавсум давомида нарх борасида қимматлаган футболчиларни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Тransfermarkt портали маълумотлари асосида қиймати ошган футболчиларнинг олди ўнталиги тузиб чиқилди.

10. Алехандро Бальде (+46 миллион евро)

2022 йилнинг ёзида Бальде «Барселона» академиясида порлай бошлаган ёш талантга айланганди. 12 ой кўз очиб-юмгунча ортда қолди ва Бальде ҳозир «Барселона»нинг асосий фигураси сифатида эътироф этила бошлади. У ва шериклари мавсум давомида атиги 20 та гол ўтказиб юборган эди. Энг қувонарлиси Бальде ҳали 19 ёшда!

9. Ким Мин Жэ (+46)

Жанубий Корея терма жамоасидан ваниҳоят Сон Хён Минга тенглаша оладиган футболчи чиқди. Ким «Наполи»да порлаган янги номдир. У ўз жамоасини 30 йилда илк марта Италия чемпионига айлантирган эди. Ҳимоячи ўта тезкор, бақувват ва тактик жиҳатдан жуда ақлли чиқди. 27 ёшли футболчига «Бавария» даъвогарлик қилаётгани ҳам бежиз эмас.

8. Алексис Макаллистер (+49)

Жаҳон чемпиони, «Брайтон» ярим ҳимоясида бошқарувчига айланганди. Аргентина терма жамоаси аъзоси учун даъвогарлар кўпайиб кетган бир пайтда, «Ливерпуль» уни «АMEX» стадионидан олиб кетди. 25 ёшли футболчи мерсисайдликлар учун атиги 35 миллион фунтга тушди холос.

7. Винисиус Жуниор (+50)

Гарчанд мавсум давомида Испания бўйлаб тоқатсизлик қилаётган ирқчиларга кўп дуч келган бўлса ҳам, Вини Жуниор ўз йўлида собит қадамлик билан давом этди. Шу сабабли, ҳужумчи Бразилия терма жамоасидаги муҳимлик даражаси Неймарникидан ҳам ошиб кетди. Нарх борасида ҳам Винига нисбатан шундай иборани ишлата оламиз: ошиб кетди!

6. Виктор Осимхен (+55)

Мавсумни 31 та гол билан тугатганидан кейин, Осимхенга кўплаб пулдор клублар қизиқа бошлади. Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси айни дамдаги футбол оламида Холанд ва Мбаппедан ке­йинги фигура сифатида эътироф этилмоқда. 24 ёшли футболчи тезкор ва ақлли. Бу эса уни рақиб ҳимоячилари учун даҳшатга айлантиради. Кўплар Викторни Дидье Дрогбага қиёслайди ва бу бежиз эмас.

5. Букайо Сака (+55)

«Арсенал» тарбияланувчиси ҳозирда АПЛнинг энг ёрқин юлдузига айланган. Сака яхши футболчи бўлиш билан бирга инсон сифатида ҳам ажойиб ҳислатларга эга. У ўз жамоасига содиқ ва лондонликларни ЕЧЛга қайтаришда муҳим ролни бажарди.

4. Рандаль Коло-Муани (+64)

Рўйхатдаги кутилмаган номлардан бири бу «Айнтрахт» ҳужумчиси Коло-Муани бўлса керак. Негаки, у 12 ой олдин катта пулга баҳоланмаётганди. 24 ёшли ҳужумчи 45та ўйинда 23та голга муаллифлик қилди. Қатардаги мундиалда ҳам футболчининг номи Франция терма жамоасида эътироф этилганди. Ҳозирда Коло-Муани 86 миллион фунт­га баҳоланмоқда.

3. Энцо Фернандес (+65)

Ҳа, Энцонинг «Челси»даги ҳаракатлари ҳали 106 миллион фунтни оқлай олгани йўқ. Аммо у Лондонга келишидан олдин «Бенфика» ва Аргентина термасида фантастик даражага чиққанди. 22 ёшли ярим ҳимоячи қатардаги жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчисига айланганди. Фернандеснинг қобилиятига шубҳа йўқ. Аммо уни АПЛда ҳам намойиш этиш керак бўлади.

2. Мойзес Кайседо (+69)

Кайседо учун «Арсенал» ва «Челси» курашаётган эди. Аммо АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини олиб кетиш осон бўлмайди. «Брайтон» уни қишда «Арсенал»га сотмаган эди. Ҳозир эса харидорлар анчагина. Эквадорликни майдондаги ҳаракатлари асосида Н~Голо Кантега ўхшатиш мумкин. Ажойиб футболчи тез орада ўзининг топ-клубини топади.

1. Хвича Кварацхелия (+70)

Ўз она юртининг Батуми шаҳрида футбол ўйнаб юрган ҳужумчи, бир йил ичида бутун дунё танийдиган супер-юлдузга айланди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Хвича ўтган мавсумнинг энг омадли вакили эди. Италия чемпиони ЕЧЛнинг энг ёш йил футболчисига айланди. Унинг 22 ёшлигини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, ҳали Грузия терма жамоаси аъзосининг ёрқин келажаги олдинда. Унинг нархи бир йилда 70 миллион еврога ўсганини эса тушунасиз.

 

Киритилди: 12.07.2023 13:08. Ўқилди: 4237 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.