Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед"дан кетиши кутилаётган беш юлдуз

"МЮ" ёзги трансферлар ойнасида ўз нишонларини "овлаш" билан банд бўлиб турибди. Аммо ҳар қандай клуб фақат футболчи сотиб олиш билан чеклана олмайди. Харидлар билан бирга сотувлар ҳам керак бўлади. Бу орқали эса таркиб тозаланиши билан бир қаторда, янги трансферлар учун пул ишлаб олиш мумкин. Бош мураббий Эрик тен Хаг янги мавсумда ҳамма учун бирдек етарли бўлган ўйин вақтини тақдим эта олмайди. Шу сабаб, айримлар ўз бахтини бошқа ерлардан излагани – маъқулроқ. Қуйида "қизил иблислар" учун кераксиз деб топилган ва жамоани тарк этиш бўсағасида турган юлдузларга эътибор қаратдик.

Харри Магуайр

Магуайрнинг обрўси сўнгги тўрт йил ичида фақатгина туша борди. Мухлислар уни калака қила бошлади. Кўплаб мемларга сабаб бўлган ҳимоячининг "МЮ"даги вақти тугаган кўринади. Ўтган мавсумни асосан захираларда ўтказиб, жамоа сардори мақомидан туширилган футболчи, "Олд Траффорд"дан кетадиган бўлиб турибди. Англия терма жамоаси аъзоси учун "Вест Хэм Юнайтед" 20 миллион фунтлик таклиф билан чиққанди. Шунингдек, "Эвертон" ҳам Магуайрга қизиқиш билдирган. Аммо футболчининг ўзи жамоада қолиб, яна бир мавсум асосий таркиб учун курашиб кўришни истайди.

Фред

Фред йиллар давомида клуб учун яхши хизмат кўрсатиб келди. Бироқ, Каземиро, Кристиан Эриксен ва Мейсон Маунтлар олдида бразилияликнинг асосий таркиб имкониятлари анча чекланган бўлиб қолади. Қолаверса, яқинда яна бир ярим ҳимоячи – Софьян Амрабат сотиб олиниши кутилмоқда. Бу эса Фред учун яхши сигнал эмас, албатта. Ёз аввалида футболчи учун "Фулхэм"дан қизиқишлар бўлган эди. Саудия клублари ҳам Фредга иш таклиф қилди. Ҳозир эса "Галатасарай" 30 ёшли ярим ҳимоячига 20 миллион фунт таклиф қилмоқда. Фред барқарор ўйин намойиш этиб келаётган бўлсада, раҳбарият уни, ўзи учун тўланган 60 миллион фунтни оқлай олмади деб ҳисоблайди.

Донни ван де Бек

"МЮ" таркибида борлиги ҳам унутиб юборилган номлардан бири айна ван де Бекдир. Ярим ҳимоячининг Англияда ўтган сўнгги 3 йили омадсиз кечди. У асосий таркибга кира олмади. Бу ҳақида нидерландияликнинг ўзи шундай деганди: "Узоқ жароҳатдан кейин қайтиш жуда ёқимли. Аммо мен ҳали ҳам келажагим ҳақида аниқ гап айта олмайман. Қаттиқ меҳнат қилишим керак. Балки янги мавсумда бошқа жойга кўчиб ўтарман. Ҳали саволлар очиқлигича қолмоқда".
Ван де Бекка "Реал Сосьедад"дан қизиқишлар мавжуд.

Скотт Мактоминей

Мактоминей сотилади. Бу борада муаммо йўқ. Аммо шотландиялик учун 40 миллион фунтдан кам таклифлар қабул қилинмайди. 26 ёшли футболчи учун "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" даъвогар саналади. Шунингдек, Скотт Мактоминейда ўз юртига қайтиб, "Селтик" шарафини ҳимоя қилиш имкони ҳам мавкуд.

Дин Хендерсон

Хендерсон "Ноттингем"га доимий битим билан кўчиб ўтиши кутилмоқда. Дарвозабон ўтган мавсумни "ўрмончилар" сафида муваффақиятли ўтказганди. 26 ёшли дарвозабон эвазига лондонликлар 15 миллион фунт тўлашади. Хендерсоннинг ўйинларига қараб, бу қийматга кейинчалик, яна 5 миллион фунт ҳам қўшилиши мумкин. "МЮ" бу шартномага бадал тўлаш бандини ҳам киритади. Бу нарса "Ноттингем"ни ташвишга солмоқда. Агарда Хендерсон масаласи омадли ҳал этилмаса, "Арсенал"дан Метт Тёрнер сотиб олиниши ҳам мумкин.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 03.08.2023 12:01. Ўқилди: 6381 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

22.09.2024. АПЛ. 5-тур.
20:30
Манчестер Сити
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Арсенал
-:-
Лестер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.