Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

25 август санасида жаҳон футбол оламидаги энг муҳим трансфер янгиликлари билан танишинг.

"Бавария" янги дарвозабон билан шартнома имзолаганини эълон қилди

"Бавария" Исроил терма жамоаси дарвозабони Даниэл Перец билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Футболчининг трансфер суммаси 5 миллион еврони ташкил этади. 23 ёшли исроиллик билан шартнома 5 йил муддатга имзоланган. Перец ҳозирча Свен Ульрайх билан "Бавария" дарвозасидаги жой учун курашади.

"Монако" "Арсенал"дан тўпурар ҳужумчи олади

RMC Sport нашрининг ёзишича, "Монако" "Арсенал" билан Фалорин Балогун трансфери бўйича келишиб олди. Монегасклар 22 ёшли америкалик учун 45 миллион евро тўлайди. Ўтган мавсумда Балогун "Реймс"да ижара асосида ўйнаганди. Ҳужумчи ҳисобига барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган ва 2 та голга ассистентликни ёздириб қўйган. Балогуннинг "Арсенал" билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Аммо энди форвард "Монако"га йўл олади.

"Арсенал" футболчиси бу сафар Ла Лигага йўл олади

Нуфузли журналист Девид Орнштейннинг хабар беришича, "Арсенал" ва "Реал Сосьедад" ҳимоячи Киран Тирнининг ижараси бўйича келишувга яқин. Шотландиялик футболчи яқин кунларда басклар сафига қўшилиш учун Испанияга учиб кетади. Клублар ижара бўйича келишиб олишган. Тирни тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган, шундан сўнг Киран "Сосьедад" футболчисига айланиши мумкин.

"Аякс"дан "Вест Хэм"га ажойиб трансфер

Фабрицио Романо "Аякс"дан "Вест Хэм"га Муҳаммад Кудуснинг трансфери ҳақида маълумот берди. Амстердамликлар 23 ёшли футболчи учун 45 миллион евро + бонуслар олишади. Муҳаммад 5 йиллик шартнома имзолайди ва 26 август, шанба куни тиббий кўрикдан ўтади. Жорий мавсумда Кудус учта ўйинда қатнашиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Хави бошқа ярим ҳимоячини хоҳлайдими?

"Барселона" ёзда аллақачон Ориол Ромеу ва Илкай Гюндоганни қўлга киритган. Бироқ, Хави кўпроқ нарсани хоҳлайди. Todofichajes хабарига кўра, "Барса" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсога қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик футболчи 2022/2023 йилги мавсумни “Вильярреал”да ижара асосида ўтказган. Балки футболчи Хавини ўз ўйини билан ҳайратга солгандир. Transfermarkt Ло Чельсони 14 млн еврога баҳоламоқда. Бу катта сумма эмас, лекин "Барса" тўлиқ трансферни амалга ошириши даргумон. Эҳтимол, агар ўтиш содир бўлса, унда фақат ижара асосида рўй бериши мумкин.

"Фенербахче" "Манчестер Юнайтед"га кетадиган дарвозабонга ўринбосар топди

Хорватия терма жамоаси ва Загребнинг “Динамо” клуби дарвозабони Доминик Ливакович “Фенербахче” футболчисига айланди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти. “Фенер” дарвозабон учун 6,65 миллион евро + 950 минг евро бонус тўлайди. Ливакович Истанбул клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Қизиғи шундаки, 28 ёшли Ливакович бунгача Хорватиядан ташқарида ўйнамаган. Дарвозабон 2015 йилда "Динамо"га ўтган.

"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига юлдуз топдими?

Tuttomercatoweb нашрининг Tuttosport нашрига таяниб хабар беришича, агар Муҳаммад Салоҳ “Ал-Иттиҳод”га кетса, “Ливерпуль” Федерико Кьезани сотиб олишга ҳаракат қилади. Юрген Клопп "Ювентус" вингерини мисрлик футболчининг ўрнига кўрмоқда. Туринликлар Кьеза учун тахминан 60 миллион евро олмоқчи. Ўтган мавсумда Федерико “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 33та ўйин ўтказиб, 4та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган. Жорий мавсумда 25 ёшли италиялик битта ўйин ўтказиб, битта гол урди.

"Манчестер Юнайтед" Фергюсон қўл остида ўйнаган ҳимоячи билан шартнома имзолайди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Жонни Эванс билан тўлиқ шартнома имзолашни кўриб чиқмоқда. The Telegraph нашрининг ёзишича, манкунианликлар футболчининг ҳозирги формасига қойил қолишган. Эванс "Манчестер Юнайтед" билан мавсумолди машғулотларини ўтказди. "Юнайтед" футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилди, келишув яқин кунларда ёпилади. Жонни - "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси. У асосий жамоадаги дебютини 2007 йилда ўтказган, клуб билан биргаликда Сэр Алекс Фергюсон қўл остида Премьер-лигада ғолиб чиққан. Эванс сўнгги йилларда "Лестер"да ўйнади. 2022/2023 йилги мавсум охирида унинг “тулкилар” билан шартномаси тугади ва у эркин агентга айланди.

Европа чемпиони - 2016 ва Мбаппенинг собиқ шериги ватанига қайтди

Португалиялик ярим ҳимоячи Жоау Моутиньо "Брага"га ўтди, деб хабар беради клуб расмий сайти. Эркин агент бўлган 36 ёшли футболчи бир йиллик шартнома имзолади. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Моутиньо шартнома бўйича йилига 400 минг евро олади. Аввал Жоау Португалияда “Спортинг” ва “Порту” клубларида тўп тепган, шунингдек, “Монако” ва “Вулверхэмптон”да ҳам ўйнаган. Францияда Моутинонинг йўли Килиан Мбаппе билан кесишган. 2016 йилда эса Роналду билан биргаликда Евро олтин медалини қўлга киритди.

"Арсенал" Тимбер ўрнини "Торино" футболчиси билан ёпмоқчи

Туриннинг "Torino Granata" газетаси ёзишича, "Арсенал" "Торино" ҳимоячиси Перр Схюрсга қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, лондонликлар ҳимоя марказини мустаҳкамламоқчи ва нидерландияликни муносиб номзод сифатида кўрмоқчи. Эътибор беринг, "Арсенал" Юрриен Тимберни хоч қисмидаги жароҳати туфайли йўқотди, шунинг учун "канонирлар" бу позицияни кучайтиришга қарши эмаслар. 23 ёшли Схюрс Transfermarkt маълумотларига кўра 25 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 26.08.2023 07:51. Ўқилди: 6139 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.