Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Николас Пепе: "Арсенал" тарихидаги энг ёмон трансфер(ми?)

Николас Пепе 2019 йилнинг ёзида “Лилл”дан “Арсенал”га ўтган эди. "Канонирлар" вингер учун 80 миллион евро тўлаган, бу ўша пайтда Лондон клуби учун рекорд трансфер бўлганди. Бунгача ивуарлик футболчи “Лилл”да ажойиб мавсум ўтказиб, Лига 1нинг 38 та ўйинида 22 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган эди.

"Канонирлар" раҳбарияти Пепенинг трансферидан кўп нарса кутган. Бироқ ўша пайтдаги "Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери бу оптимизмга қўшилмаган. Мутахассис ивуарлик билан шартнома имзоланишини вазминлик билан изоҳлаган. Лондон клубини тарк этгач, у The Guardian нашрига берган интервюсида Пепени шахсан ўзи эмас, клуб раҳбарияти танлаганини айтди. Испаниялик футболчи Уилфрид Заха билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо бу масалада уни қўллаб-қувватламашмаган.

"Канонирлар" ўша пайтда "Кристал Пэлас"нинг собиқ футболчиси учун Пепега сарфлаган пулларини тўлашлари шарт эмас эди. Ва "канонирлар" ўз қарорларидан афсусланишгандир. Пепенинг Лондон шимолидаги тўрт йиллик фаолияти шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши билан якунланди. “Арсенал” узоқ вақт давомида 28 ёшли вингер хизматларидан воз кечди. Микел Артета ҳам футболчини “Лилл”даги даражасига қайтара олмади.

Пепе "Арсенал"даги биринчи мавсумида ўзининг яхши ўйинларини ўтказди. У 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. 2020/21 йилги мавсум охирига келиб, барча мусобақаларда 41 та ўйинда жами 21 та гол урди ва Артета қўл остида у муваффақият қозонаётганга ўхшарди. Бироқ, "канонирлар" бош мураббийи футболчидан кўпроқ нарсани кутишини айтди.

"Канонирлар" Артета қўл остидаги биринчи тўлиқ мавсумида Премьер-лигада 8-ўринни эгаллади. Натижада лондонликлар 1994/95 йилги мавсумдан буён илк бор еврокубокларга чиқа олишмади. Испаниялик катта босим остида эди ва ўзгаришларни амалга ошириш учун қатъий чоралар кўриши керак эди. ESPN маълумотларига кўра, Артета жамоанинг тараққиётини Пепени ўз ичига олган бир гуруҳ ўйинчилар тўхтатаётганини ҳис қилди.

Кот-д'Ивуарлик Обамеянг ва Александр Ляказетт билан мустаҳкам алоқа ўрнатган эди. Инсайдер маълумотларига кўра, учтаси машғулот олдидан кўпинча гаплашиб туришган. Габонлик биринчи бўлиб жазо олди. Вазият ўта кескинлашди ва Артета ундан сардорликни олиб қўйди. Натижада у клуб билан шартномасини 18 ой эрта бекор қилди ва 2022 йил қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида "Барселона"га ўтди.

Букайо Сака бир қатор ёрқин ўйинлардан сўнг ўнг қанотни эгаллаб олди, Пепе эса захира ўриндиғидаги кичик рол билан кифояланишга мажбур бўлди. "Лилл"нинг собиқ футболчиси 2021/22 йилги мавсумда бор-йўғи 8 марта майдонга тушди ва атиги 3 та гол урди. Ляказетт 2022 йилнинг ёзида "Арсенал" билан янги шартнома борасида келиша олмагани учун эркин агентга айланди. Натижада, ивуарлик дўстларидан ҳам, бош мураббийнинг жойлашувидан ҳам маҳрум бўлди.

Пепе ва Артета ўртасидаги муносабатлар ёмон эмас эди, бироқ мутахассис футболчининг ўйинлари даражасига келганда уни омма олдида танқид қилишдан тортинмади. 2022 йилнинг май ойида "канонирлар" ўз майдонида "Лидс"га қарши ўйнашди. Кучли 4таликка кириш учун ғалаба зарур эди. "Канонирлар" 3 очкога эга бўлишди, аммо Пепе 100% имкониятларни голга айлантира олмади, бунинг учун у яна мураббийнинг танқидига учратди. Эҳтимол, ўшанда испаниялик ивуарликни қўйиб юбориш вақти келганини тушунгандир.

Пепе 2022 йилнинг ёзида трансфер ҳақидаги миш-мишлар билан қаттиқ боғланган. Август ойи охирида “Ницца” уни ижарага олди. Футболчининг ўзи Артета билан музокаралардан сўнг кетишни талаб қилган. Томонлар самарали ҳамкорлик учун бир-бирларига ҳеч нарса бера олмаслигини тушунишди. Артетанинг ивуарликдан қутулиш қарори тезда ўз самарасини берди, чунки унинг янги клубидаги дебюти муваффақиятсиз бўлди. "Ницца" ўз майдонида "Марсел"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўша пайтдаги "бургутлар" бош мураббийи Люсен Фавр ўйиндан сўнг янги футболчини танқид қилди.

Пепе Францияга қайтганидан кейин ҳам шу даражага чиқа олмади. 2022/23 йилги мавсумда у жароҳат туфайли жами 20 та ўйинни ўтказиб юборган. "Ницца" Лига 1 турнир жадвалида бор-йўғи 9-ўринни эгаллади.

"Арсенал" ўтган мавсумда Пепе йўқлиги туфайли ҳеч нарсани бой бермади, чунки улар аллақачон чемпионликка даъвогар эдилар.Қанотларда Сака ва Габриэль Мартинелли ҳамда Троссар каби футболчилар борлиги туфайли.

"Бешиктош" Пепе "Ницца"дан "Арсенал"га қайтганидан сўнг унга қизиқиш билдираётган эди. Унга Саудия Арабистонидан ҳам фойдали таклиф тушган. Аммо якунда Ивуарлик футболчининг трансфери учун пул тўламоқчи бўлган клуб топилмади. Охир-оқибат, "канонирлар" ўйинчига инвестицияларини қайтариш ғоясидан воз кечишди. Улар шунчаки футболчидан ҳар қандай йўл билан қутулмоқчи бўлишди ва уни "Трабзонспор"га текинга беришди.

Киритилди: 30.09.2023 14:42. Ўқилди: 2955 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.