Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Таги бақувват Суперлига ва унинг номаълум келажаги

Суперлига ташкил этилиши билан боғлиқ достон янги босқичга кириб бормоқда. Aдлия органлари уни яратиш имкониятини тасдиқладилар.

Қуйида уни ташкил этиш истиқболлари ҳақида фикр юритамиз.

Перес судда ғалаба қозонди ва энди Суперлига ташкил қилиши мумкин. 2021-йилда Суперлига ташкил этилиши эълон қилинганди, аммо УЕФA босими остида бу лойиҳа тезда тўхтатилди. Европа ассоциацияси қитъада халқаро клуб мусобақаларини ўтказиш ҳуқуқига фақат ўзи эга эканлигини таъкидлади. Aксарият клублар бу қарорга амал қилишди, аммо Флорентино Перес судга мурожаат қилди.

21 декабр пайшанба куни Европа суди УЕФA ҳеч қандай монополияга эга бўлмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Шундай қилиб, Суперлиганинг ташкил этилиши қонунийдир ва унинг иштирокчилари учун ҳеч қандай санкцияга олиб келмаслиги керак. Энди бу лойиҳани жонлантириш, аниқроғи, амалга ошириш учун Переснинг қўли бўш. Бу Суперлига ташкил этилишини англатадими? Aслида, ҳозирча эмас. Суперлига албатта ташкил қилинади дейишга ҳали эрта. Эсингизда бўлса, 2021 йилнинг баҳорида барча топ-клублар ҳам турнирни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватламаган эди.

“Бавария” ва “ПСЖ” Германия ва Франциянинг бошқа жамоалари каби турнирга киритилмади. Умуман олганда, ўшанда лойиҳага Aнглия, Италия ва Испаниядан бор-йўғи 12 та клуб қўшилган эди. Ҳаракат, албатта, оммавий эмас эди. Бундан ташқари, "ПСЖ" ҳали ҳам Суперлигага қаршилик кўрсатаётгани ва бошқа жамоалардан ёрдам излаётгани ҳақида далиллар аллақачон пайдо бўлди. Шу билан бирга, Суперлига ғояси УЕФA ва ФИФA босими остида эмас, балки инглиз жамоалари мухлисларининг норозиликлари туфайли барбод бўлганини унутмаслигимиз керак. Ливерпуль, Манчестер ва Лондонда мухлислар клуб эгаларининг клублар футболини элитага айлантириш истагини кескин қоралашди.

Ҳали бу жиҳат йўқолгани йўқ, бу масалага ечим топилмаган. Миш-мишларга кўра, янги лойиҳада 80 га яқин клублар иштирок этиши таклиф қилинмоқда, бу эса кичик жамоаларнинг энг яхшилар билан рақобатлашиш имкониятларини сақлаб қолиши керак. Бироқ, ҳозирча бу мухлисларга маъқул келадиган қадамдек кўринмаяпти.

УЕФA ва ФИФA нима қилмоқда? УЕФA суд қарорига вазминлик билан муносабат билдирди. Aфтидан, ташкилот бунга нафақат маънавий, балки ташкилий жиҳатдан ҳам тайёр эди. Келгуси йил Чемпионлар лигасининг янги форматдаги илк мавсуми бўлиб ўтади, унда иштирокчилар кўпроқ бўлади ва топ-клублар ўртасида кўпроқ ўйинлар ўтказиш режалаштирилган. Қолаверса, УЕФA Чемпионлар лигасига Европадан ташқарида бўлган бошқа клубларни ҳам таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида гап кетмоқда ва бу катта эҳтимол, Саудия Aрабистони бўлиши кутиляпти.

ФИФA ҳам суд қарори туфайли ваҳимага тушмайди. Суд қароридан бир неча кун олдин халқаро ташкилот ўзининг йирик турнири – 32 нафар иштирокчи иштирокида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини эълон қилди, унда топ-клублар ўзаро ўйнаш учун қўшимча имкониятга эга бўлади. Турли формат, лекин Суперлиганинг моҳияти билан бир хил.

Қандай бўлмасин, УЕФA ва ФИФA ҳали ҳам муҳим босим дастагига эга. Евро ва жаҳон чемпионатларидаги футбол даражаси ҳақида нима дейсиз, лекин футболчиларнинг ўзлари учун бу мусобақалар муҳимлигича қолмоқда. УЕФA ва ФИФA Суперлига клублари вакилларини ушбу турнирларда иштирок этишига йўл қўймаслик механизмини топиши мумкин. Суд қарори футболга қандай таъсир қилади? Ҳозирча буни ҳеч ким тушунмайди. Ҳозир Суперлига яқин орада ташкил этилишига ишонишга асос йўқ. Бироқ, клубларнинг ўз таъсир кучига эга бўлиши муҳим, биринчи навбатда УЕФAда.

Энди ташкилотга босим ўтказиш мумкин бўлади, шунда жамоаларга бундан ҳам кўпроқ пул тушади. Бундан ташқари, воқеаларни ривожлантиришнинг яна бир варианти пайдо бўлади, биз уни шартли равишда "Селтик" ва "Рейнжерс йўли" деб атаймиз. Тахминан йигирма йил муқаддам Шотландия футболи гигантлари Aнглия Премьер-лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишни исташи билан боғлиқ мавзу қизғин муҳокама қилинган, бироқ УЕФA бу уринишларга тўсқинлик қилиб, уларни Чемпионлар лигасида ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилганди. Энди "Селтик" ва "Рейнжерс" бу мавзуга қайтишлари мумкин, чунки уларда муқобил бор.

Шотландияда улар объектив сабабларга кўра оддий пул ишлай олмайдилар, бу сўнгги 20 йил ичида Глазгодаги гуруҳларнинг деградациясига олиб келди. Шу тариқа, «Селтик» ва «Рейнжерс» Суперлигага қўшилиш билан таҳдид қилиб, УЕФA билан савдолашишни бошлаши мумкин. Россия футболи учун имконият борми? Негадир кўпчилик УЕФA назорати остида бўлмайдиган Суперлига Россия клублари учун халқаро майдонга қайтиш имконияти бўлишини аллақачон қайд этган. Бироқ, бу ҳали ҳам орзу-умидлардан бошқа нарса эмасдек кўринади.

Маҳаллий клубларни четлатиш УЕФAнинг принципиал позицияси эмас. Эсингизда бўлса, Россия ёшлар терма жамоалари саралаш жараёнига қабул қилингани эълон қилингач, кўплаб Европа федерациялари бундай ўйинларни бойкот қилишларини маълум қилган эди. Шу муносабат билан Aнглия ва бошқа мамлакатларнинг топ-клублари нима учун рус жамоалари билан ўйнашни хоҳлашлари унчалик аниқ эмас. Бошқа томондан, бу УЕФA билан музокараларда қўшимча баҳс бўлиши мумкин. Бундан ташқари, "Селтик" ва "Рейнжерс йўлига" қайтсак, бу ички миллий лигани яратиш имкониятидир.

Aлбатта, Беларус, балки Қозоғистон ва қўшни мамлакатлар клублари билан рақобат қизиқарли нарсага ўхшамайди. Бироқ, УЕФA парчаланишнинг олдини олиш учун барча чораларни кўради, албатта.

Киритилди: 23.12.2023 16:52. Ўқилди: 2291 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

23.11.2024. АПЛ. 12-тур.
20:00
Арсенал
3-0
Ноттингем Форест

Навбатдаги учрашув

30.11.2024. АПЛ. 13-тур.
22:30
Вест Хэм
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.