Мағлубиятсиз кетма-кет 49та ўйин - Арсен Венгер «Арсенал» бош мураббийи сифатида шу тарзда футбол тарихига кирганди. 11freunde.de сайти яқинда франциялик футбол профессорининг катта интервьюсини тақдим этди. Унда Венгер жаноблари жумладан, «Олд Траффорд»да нега пицца улоқтирганини ҳам эслади. Энг асосийси, қандай йўсинда енгилмас жамоа шакллантириш мумкинлигига алоҳида тўхталди.
- «Арсенал» мавсум-2003/2004да қаторасига нақ 49та ўйинни мағлубиятсиз ўтказганди. Муҳими, жамоангиз мукаммал уйғун кўринишга кирганди. Автобиографиянгизда жамоа шакллантириш ва футболчилар қобилиятини баҳолашни болалигингизда ота-онангизга тегишли La Croix d`Or бистросида ўргана бошлаганингиз ҳақида ёзгансиз. Наҳотки, шундай?
- Бистро қишлоқ хўжалиги юмушлари билан шуғулланувчи оилалар вакиллари учун мўлжалланган кичик меҳмонхонани эслатарди. У ерда отлар ҳам сақланарди. Фермерлар даладан қайтиб, айнан бизнинг бистромизда йиғилишарди. Оддий айтганда, улар асосан футбол ҳақида гаплашиш учун келишарди. Ҳар пайшанба куни маҳаллий клуб таркиби узоқ муҳокама қилинар ва ҳамма якуний хулосасини айтарди. Фермерлар баҳс жараёнида баъзан бир-бирларига ташланишарди ҳатто. Мен эса уларнинг ҳар бир сўзларини «ўғирлардим». Шу тариқа бу ўйин ҳаётимда катта ўзгаришлар ясаши мумкинлигини тушунган бўлсам керак онгсиз равишда. Кейинчалик аниқ тўхтамга келдим: «Тамом, бутун ҳаётимни ушбу ўйин атрофида қуришим керак».
- Китобингиздан яна бир иқтибос келтирамиз: «Катталарни тинглаш менга куч ва хатосиз туйғу берди». Хўш, узоқ кузатувлар мураббийлик фаолиятингиз учун асос бўлганини таъкидлаш мумкинми?
- Биринчидан, ҳар доим мураббийлик йўлига киришни қанчалик хоҳлаётганимни яхши билардим. Фақат бошида ушбу кучли ички истак илдизини топишда қийналганман. Ваҳоланки, болалигимдаёқ футбол нақадар кенг тарқалаётганини теран англаган ва бу соҳада муваффақият қозониш имкони борлигини сезганман. Лекин жонажон шаҳримиз жамоаси алоҳида муваффақият билан ажралиб турмасди. Айни шу ҳолат ҳам ғалабага нисбатан чанқоғимни кучайтирди. Бу ишда диний урф-одатлар асосида тарбияланганим таъсири ҳам бор. Фаолиятим давомида дин ва футболни бирлаштиришга уринардим. Дейлик, ўйинлар вақти ҳам диний китоб ўқишга вақт ажратардим. Эсимда, 10 ёшимда Яратгандан шаҳримиз жамоасига ўйинда ёрдам беришини сўрагандим.
- Эҳтимол, илтижоларингиз самараси кейинроқ кўрингандир. Мисол учун, «МЮ» ҳужумчиси Рууд ван Нистелрой жамоангизга қарши ўйинда пенальтидан гол уролмаганида. Ҳар ҳолда, нидерландиялик тўп-урар зарбасидан кейин дарвоза тўсини қутқармаганида, «Арсенал» мағлубиятсиз сериясини давом эттиролмасмиди...?
- Балки ҳақдирсиз... (кулади) . Аммо иш жараёнида шунга амин бўлдимки, спортда фақат узоқ ибодат билан иш битмайди. Аксинча, кучли футболчиларни тўғри шуғуллантириш кўпроқ ёрдам беради.
- Болалигингизга қайтайлик: «Арсенал» ўйинини томоша қилиш жараёнида қандайдир ўзгача бирор туйғу уйғонармиди?
- Бистрода ўтган болалигим менга айниқса, 3 жиҳатдан кучли таъсир қилган. Биринчидан, футболга нисбатан шу кунгача давом этаётган қизиқиш ва муҳаббатим ўша ерда ниш урганди. Иккинчидан, 19 ёшга қадар бирор мураббийдан сабоқ олмадим ва ҳаётнинг ўзи футболда тенгсиз «фигура»га айланиш қанчалик муҳимлигини ўргатди. Учинчидан, кичик меҳмонхонамизда турли характер ва дунёқарашга эга шахслар ўртасидаги мунозаралар таъсиридами, ўзимда беихтиёр либерал руҳни ривожлантирдим. Муҳими, шу аснода футболчилар учун ҳамиша очиқ бўлишни ўргандим. Кейинчалик қандай ҳолат юзага келишидан қатъий назар, шунга тўлиқ амал қилишга ҳам уриндим.
- Хўш, жамоадаги барча машҳурларни ягона тизимга бўйсундиришда қийналмадингизми, бунга қандай эришдингиз? Ахир «Арсенал» таркибида Тьерри Анри, Сол Кэмпбелл каби юқори даражали футболчилар ўйнашарди...
- ... Яна Йенс Леманн, Эшли Коул. Асосийси, барча йигитлар талабчан қаҳрамон ролида эдилар - тенг даражада жонкуяр, шунинг баробарида ҳаётда анча камтар.
- Айтишларича, футболчилар якуний машғулотларингизда жароҳатланишдан хавфсирашган, чунки ўта юқори интенсивликни талаб қилгансиз. Қизиқ, ўзингиз ҳам хавф ва қўрқув ҳолатига тушармидингиз?
- Асло, ҳеч қачон! Зеро, ихтиёримда яхшигина захирага эга кучли жамоа бор эди. Қолаверса, йигитлар машғулотларда қанчалик кескин ҳаракатланишмасин, бир-бирларига ҳурмат билан қарашарди. Хуллас, футболчиларнинг жароҳатланиш хавфи безовта қилмаган, чунки машғулотлар жараёни ҳеч қачон назоратдан чиқиб кетмаган. Ҳар ҳолда, машғулотдаги кучли талаб туфайли қайсидир шогирдимнинг сафдан чиққанини эслай олмайман. Битта мисол: ўша пайт Франция телевидениесида ишлайдиган яқин дўстимни бир сафар машғулотларга таклиф қилганман. У базага киргани заҳоти йигитларнинг ўзаро муносабатлари ва мавжуд харизмани кўриб, шунчаки, ҳайратда қолганди.
- Айтингчи, қайси шогирдингиз 23 ёшдан кейин ўзингиз кутган даражадан ҳам яхшироқ ривожланди?
- Тьерри Анри. Унинг ўйини дарҳақиқат, ақлга сиғмас суръатда ўсди. Тьеррини бошида марказий ҳужумчи позициясига қўйдим, чунки «Монако»да шу нуқта эгаси эди. Аммо Анри кейинчалик марказий ҳужумчи сифатидаги инстинктини йўқотди ва беихтиёр қанотга талпина бошлади. Мен эса бундай ҳис-туйғуларини кучайтиришни ўйладим ва дастлабки машғулотларда фақат спринт вақти, югуриш тезлиги устида ишладик. Чунки Тьерри майдоннинг қайси нуқтасидан қачон зарба йўллаш кераклигини тушуниши керак эди.
- Машғулот ўташ тартибингизга доир бир қатор гап-сўзлар бор. Айтишларича, ҳаттоки, 11га 0 шаклида ҳам ўйин ташкил этгансиз. Бундан нима маъно бор эди?
- Тўғри. Бундай ўйинларда шунчаки, футболчиларда ўзаро тушуниб ҳаракатланишни кучайтиришни ўйлаганман. Қисқаси, бир ёқлама ўйин маъноси оддий эди: рақиб қаршилигисиз ўтиш ва югуришда узвий алоқани унутмаслик...
- Яна бир гап: машғулотдан олдин аввало, бўйнингизга секундомер тақишни одатга айлантирган эдингиз...
- Буниси ҳам ҳақиқат. Футбол шундай ривожландики, мураббийлар штаби таркиби кескин кенгайди. Бугун бош мураббий ҳар бир йўналишдаги вазифаларни алоҳида мутахассисларга топширмоқда. Ўша вақт эса ҳаммаси бошқача эди: тактикага ҳам, жисмоний ҳолатга ҳам ўзим жавоб берардим - фақат мен ва жамоа! Йигитларни тўлиқ кузатишга улгурмасдим, бунинг учун бир гуруҳ машғулотини тўхтатиб туришимга тўғри келарди. Шунинг учун ҳамиша секундомерга эҳтиёж сезганман. Ҳатто бугун ҳам фаолиятимдаги ҳар бир ўйинни ўша пайтдаги каби аниқ ҳисоблай оламан.
- «Арсенал»даги биринчи мавсумингизда футболчилар автобусда қўшиқ куйлашган: «Бизга Mars батончикларини қайтаринг». Бунга қандай муносабат билдиргандингиз?
- Биринчи ўйинда ҳайрон ҳолда физиотерапевтга мурожаат қилганим ёдимда: «Ўзи нима бўляпти? Нега ҳамма жим, ҳеч ким бир оғиз гапирмаяпти?» У эса бундан дадиллашди: «Мураббий, йигитлар оч. Уларга шоколад батончиклари керак». Лекин вақт ўтиши билан уларнинг ширинликка муҳаббатларини ўзгартирдим. Одам танаси ҳам виждонга эга. Тушуниш керак, замонавий футболда ғалаба қозониш ёки ютқазишни энг кичик деталлар ҳал қилади.
- «Арсенал»нинг Германиядаги фан-клуби аъзоси ҳақли саволни ўртага ташлаганди: «Венгер диета муҳимлигини айтиб, тақиқлар жорий этмоқда. Унда «Олд Траффорд» кийиниш хонасида нега пицца қолдиқлари кўринди?»
- Ҳа, сабр синови. Гап шундаки, «Олд Траффорд»да мезбонлар вакиллари кийиниш хонамизга таом қўйишганди, жумладан, пицца ҳам. Мен эса уни улоқтирдим. Ўйлашимча, кимдир шу тарзда сабримни синашни ўйлаган...
- Асосий савол: мураббий қай йўсинда ўз жамоасини енгилмас кучга айлантириши мумкин?
- Тушунарлики, бунинг учун аввало, кучли ижрочилар керак. Агар бирор нарсага эришган бўлсангиз, янада кўпроғини ўйлашингиз талаб этилади. Яна футболчиларда интилиш истагини уйғотиш муҳим. Шундай йўл танлангки, шогирдларингиз умумий мақсад ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишсин. Тан олиш керак, бугунги кунда барчасини назоратда ушлаш жуда қийин, чунки клубларда ходимлар кўп. Яъни бутун тизим самарадорлигини ўлчаш қийин ходимлар билан тўлиб-тошган. Бу ҳолат жамоа шакллантиришни нисбатан қийинлаштиради. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳақиқат ўзгармайди: аниқлик ва соддалик муваффақият калитидир!
- Хўш, бугунги футболда ҳам қайсидир жамоа мағлубиятсиз мавсум қайд этиши мумкинми?
- Бунга «Ливерпуль» яқин эди. Ҳозир эса Юрген Клопп жамоа ярим ҳимоясини қайта қурмоқда - Тьяго техник сифатга интилмоқда, муҳим роль бажарган Хендерсон ва Милнер четга чиқишди. Умуман, айни пайт Европада мутлақ доминант жамоани кўраётганим йўқ. Ўтган мавсум «Бавария» ёқди, албатта, «Барселона» услуби ҳам. Лекин айни ҳолатда ҳар қандай вазиятда чиройли ўйинга таянадиган жамоа кўзга ташланмаяпти. Саволингизга қайтсак, қайсидир жамоа қачондир бутун мавсумни мағлубиятсиз тугатар балки, лекин бунақасини анча кутишимизга тўғри келса керак.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 12 | 31 |
2 | Манчестер Сити | 12 | 23 |
3 | Челси | 12 | 22 |
4 | Арсенал | 12 | 22 |
5 | Брайтон | 12 | 22 |
6 | Тоттенхэм | 12 | 19 |
7 | Ноттингем Форест | 12 | 19 |
8 | Астон Вилла | 12 | 19 |
9 | Фулхэм | 12 | 18 |
10 | Ньюкасл | 12 | 18 |
11 | Брентфорд | 12 | 17 |
12 | Ман. Юнайтед | 12 | 16 |
13 | Борнмут | 12 | 15 |
14 | Вест Хэм | 12 | 15 |
15 | Эвертон | 12 | 11 |
16 | Лестер | 12 | 10 |
17 | Вулверхэмптон | 12 | 9 |
18 | Ипсвич | 12 | 9 |
19 | Кристал Пэлас | 12 | 8 |
20 | Саутгемптон | 12 | 4 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 0 | 0 |
2 | Буде-Глимт | 0 | 0 |
3 | ПСВ | 0 | 0 |
4 | Цюрих | 0 | 0 |
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
09.02.2021 | |||
22:30 | Бёрнли |
|
Борнмут |
10.02.2021 | |||
00:30 | Ман. Юнайтед |
|
Вест Хэм |
22:30 | Суонси Сити |
|
Манчестер Сити |
11.02.2021 | |||
00:30 | Лестер |
|
Брайтон |
00:30 | Шеффилд Юнайтед |
|
Бристол Сити |
01:15 | Эвертон |
|
Тоттенхэм |
22:30 | Вулверхэмптон |
|
Саутгемптон |
12.02.2021 | |||
01:00 | Барнсли |
|
Челси |
Чорак финал | |||
20.03.2021 | |||
17:15 | Борнмут |
|
Саутгемптон |
22:30 | Эвертон |
|
Манчестер Сити |
21.03.2021 | |||
18:30 | Челси |
|
Шеффилд Юнайтед |
22:00 | Лестер |
|
Ман. Юнайтед |
Ярим финал | |||
17.04.2021 | |||
21:30 | Челси |
|
Манчестер Сити |
18.04.2021 | |||
22:30 | Лестер |
|
Саутгемптон |
Финал | |||
15.05.2021 | |||
21:30 | Челси |
|
Лестер |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 1 | 1 |
2 | Манчестер Сити | 1 | 1 |
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
22.12.2020 | |||
22:30 | Брентфорд |
|
Ньюкасл |
23.12.2020 | |||
01:00 | Арсенал |
|
Манчестер Сити |
22:30 | Сток Сити |
|
Тоттенхэм |
24.12.2020 | |||
01:00 | Эвертон |
|
Ман. Юнайтед |
Ярим финал | |||
06.01.2021 | |||
00:45 | Тоттенхэм |
|
Брентфорд |
07.01.2021 | |||
00:45 | Ман. Юнайтед |
|
Манчестер Сити |
Финал | |||
25.04.2021 | |||
20:30 | Манчестер Сити |
|
Тоттенхэм |
23.11.2024. АПЛ. 12-тур. | |||
20:00 | Арсенал |
3-0 | Ноттингем Форест |
30.11.2024. АПЛ. 13-тур. | |||
22:30 | Вест Хэм |
-:- | Арсенал |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|