Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“ПСЖ”га "Роналдунинг меросхўри" керак эмасми? Ҳафтанинг энг яхши трансфер янгиликлари

Европа клублари қишки трансфер ойнасида ишлашда давом этмоқда. Албатта, ёздаги каби фаол эмас. Аммо бир нечта йирик битимлар аллақачон амалга оширилган. Олдинда бир нечта кучли трансферлар бўлса керак.

“Сосьедад” етакчиси Роналду жамоасига борадими?

Relevo.com хабарига кўра, "Реал Сосьедад" вингери Такефусо Кубо "Ан-Наср"га ўтиши мумкин. Саудия клуби бу мавсумда басклар етакчисига айланган футболчига қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг қайд этишича, “Ан-Наср” Кубони ҳужумни кучайтирувчи ва Криштиану Роналду учун ажойиб ёрдам сифатида кўради. 2023 йилнинг декабрида осиёлик футболчи “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Такефусо ҳозирда Япония терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳолаган.

Икки топ-клуб Хави Симонсни “таъқиб” қилмоқда

Жамоа етакчиси “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Хави Симонс. У 26та ўйинда 7та гол ва 9та голли узатмани амалга оширган. "ПСЖ"дан ижара асосида Германияда бўлиб турган футболчининг ажойиб ўйинларига икки гигант қизиқиб қолди. Bild нашри "Арсенал" ва "Бавария"дан қизиқиш борлигини ёзган. Ҳар икки клуб ёзда таклиф билан чиқишга тайёр. Аммо “Лейпциг”, ўз навбатида, “ПСЖ” билан ижара муддатини 2024/2025 йилги мавсум охиригача узайтириш бўйича музокаралар олиб бориш ниятида. Футболчининг ўзи, афтидан, яна бир мавсум Лейпцигда қолишни истайди.

Бензема Премьер-лигага борадими?

Карим Бензема "Ал-Иттиҳод"дан кетишига қарши эмас. Франциялик футболчи Саудия Арабистонида ўйнашдан роҳатланмади. Йиғиндан четлаштирилгач, у ниҳоят клубни тарк этишга қарор қилди, деб хабар беради ESPN “Челси” вазиятдан унумли фойдаланишга тайёр. Лондон клуби раҳбарияти жорий трансфер ойнасида ҳужумни кучайтириш имкониятларини фаол ўрганмоқда. Шу боис "Челси" Бенземани ижарага олиш вариантига мурожаат қилиши мумкин. Айтганча, "Арсенал" ҳам франциялик футболчини жорий мавсум якунига қадар ўзига жалб қилишга қарши эмас. Шунингдек, “ПСЖ”нинг қизиқиши ҳақида ҳам маълумот бор эди. Каримни Премьер-лига грандларининг ҳужумида кўрамизми ёки Мбаппе билан жуфтликда кўрамизми?

"Реал Мадрид" етакчиси Мбаппенинг трансферига қарши!

Metro.com нашри қизиқарли янгиликлар билан бўлишди. Уларнинг маълумотларига кўра, Винисиус Жуниор "Реал Мадрид" “ПСЖ” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишга қарши. Қайд этилишича, агар франциялик футболчининг трансфери бўйича келишув амалга ошса, вингер “Реал”ни тарк этишга ҳаракат қилади. Аммо Винисиусга "Реал"ни тарк этиш жуда қийин бўлади. Бразилиялик футболчининг "Реал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

“Интер” Азмуннинг термадаги шеригига қизиқяпти

Клубдаги оғир иқтисодий вазият туфайли "Интер" камтарона молиявий имкониятларга эга. “Нерадзуррилар” ё текин сотиб олиш ёки арзон трансферларга мурожаат қилишади. 2024 йилнинг ёзида "Интер"га янги форвард келади. Табиийки, эркин агент сифатида. Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми мавсум охирида "Милан" футболчисига айланиши мумкин. Томонлар яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартномага келишиб олдилар. Якуний келишув 2024 йилги Осиё Кубоги якунланганидан сўнг бўлиши кутилмоқда.

"Реал" "Бавария" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Айни пайтда мадридликлар Ферлан Менди билан хайрлашишга қарши эмас. "Реал Мадрид" франциялик футболчининг ўйинидан шикоят қилмаяпти, аммо клуб ёзги трансфер ойнасида футболчини сотишга тайёрланмоқда. Шундай қилиб, Девис Мендининг ўрнини эгаллайди. Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Мюнхенликлар эса Дэвисни "Челси" билан алмашиш учун футболчи сифатида кўрмоқда

"Бавария" шунингдек, "Челси" билан алмашиш вариантини ҳам ўрганмоқда, унинг шартларига кўра, мюнхенликлар чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Дэвис “кўклар” лагерига ўтиши мумкин, Бен Чилвелл эса тескари йўналишга ўтади, дея хабар беради Bild Мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель "Челси"ни бошқарган вақтида бирга ишлаган Чилвеллнинг сифатини юқори баҳолади. Ўз навбатида лондонликлар раҳбарияти канадалик ҳимоячи билан шартнома имзолашдан манфаатдор.

"ПСЖ" Роналдунинг меросхўрини сотадими?

"ПСЖ" ва ҳужумчи Гонсалу Рамуш футболчи трансферидан сўнг олти ой ичида йўлларини ажратиши мумкин, деб хабар беради L'Equipe. Парижликлар раҳбарияти 22 ёшли португалияликнинг клубга мос келишига ишончи комил эмас. Агар ҳужумчини сотиш бўйича якуний қарор қабул қилинса, "ПСЖ" пул ишлашга ҳаракат қилади. Рамуш ўтган ёзда "Бенфика"дан 65 миллион евро эвазига Париж клубига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи "ПСЖ" сафида барча турнирларда 19та ўйин ўтказиб, 4та гол урди.

Киритилди: 22.01.2024 15:02. Ўқилди: 7245 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.