Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ишсиз иқтидор

Сўнгги йилларда «Арсенал» трансфер бозорида аввалгидан яхшироқ ишламоқда.

Баъзан «тўпчилар»га оид бир қатор саволлар туғилади. Лекин улар ҳар доим, масалан, 80 млн. еврога тушган Николя Пепенинг хариди каби аҳамиятли бўлавермайди. «Тўпчилар»нинг охирги бир неча трансфер дарчаларидаги келишувлари орасида энг манфаатлиси 2023 йилнинг қишида «Брайтон»дан 24 млн. евро эвазига ўтган Леандро Троссард трансфери бўлди. Буни қарангки, Михаил Мудрикни Лондонга олиб кела олмаган «тўпчилар» учун бу кутилмаган совға бўлди. Гоҳо зарурат туфайли шошилинч тарзда амалга оширилган харидлар самарали бўлади. Бунга шундай шароитда «Ливерпуль» сафини тўлдирган ва «қизиллар»нинг муҳим ўйинчисига айланган «Штутгарт» вакили Ватару Эндо мисол бўла олади. Клопп япониялик шогирдининг маҳоратига юксак баҳо берган ҳолда, унинг янада манфаатлироқ шартномага муносиб эканлигини алоҳида таъкидлаганди.

Троссард хусусида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. У «Брайтон» таркибида рисоладагидек тўп сурди, АПЛда ўйнаш тажрибасига эга бўлди, кўплаб гол ва ассистларни амалга оширди.

Леандро «Брайтон»га 2019 йилда, «Генк»даги ёрқин мавсумдан кейин келганди. Ўшанда у ички чемпионатда собиқ жамоаси таркибида 14та гол ва 6та самарали узатмани амалга оширганди. АПЛ муҳитига осонликча мослашиб олган бельгиялик иқтидор дебют мавсумида 5та гол ва 4та ассистни расмийлаштирди ва йилдан-йилга сермаҳсулликни ошириб борди. Ўтган мавсум эса бельгиялик 29 ёшли вингер учун юксалиш мавсуми бўлди. У айниқса, биринчи даврани яхши ўтказиб, «Челси» ва «Манчестер Сити» дарвозаларини забт этди, «Ливерпул»га қарши беллашувда хет-трикка эришди.

Табиийки, шундан кейин футболчининг харидорлари кўпайиб кетди ва юқорида зикр этилганидек, Троссард лондонликлар таркибига қўшилди. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида вингер атиги битта гол урган бўлсада, самарали узатмалари 10тага етди. «Тўпчилар» эса у қатнашган барча ўйинларни ўз фойдаларига ҳал қилдилар.

Жорий мавсумда Троссард асосий эътиборини ассистларга эмас, тўпурарликка қаратди ва барча турнирлар ҳисобидан 2та самарали узатма, 18та голни ўз ҳисобига расмийлаштирди. Эътиборли жиҳати, унинг кўпгина голлари жамоанинг ижобий натижаларини таъминлади. Масалан, «Челси»га қарши беллашувда унинг захирадан майдонга тушганидан кейин урган голи мувозанатни тиклади жамоа мағлубиятдан қутулиб қолди, «Эвертон» дарвозасига йўллаган аниқ зарбаси муҳим 3 очкони ҳадя этди. Шунингдек, «Ливерпуль» билан кечган муҳим беллашувдан кейин «Арсенал» чемпионлик учун реал имкониятга эга бўлди. Бундан ташқари, «Бавария»га қарши ЕЧЛ чорак финали дастлабки учрашувида Троссард захирадан майдонга тушганидан кейин 10 дақиқа ичида мувозанатни тиклади.

Ортда қолган 1,5 йил давомида бельгиялик вингер «Арсенал»ни мушкул вазиятлардан қутқариб қолган бўлсада, Микель Артета ҳамон унинг ўйин амалиётини чеклаб келмоқда. Ваҳоланки, унинг позициясидаги асосий рақобатчи - Габриэль Мартинелли ҳозир бир йил аввалгидек ёрқин ўйинни кўрсата олмаяпти. Қолаверса, Троссард фақат чап қанотда эмас, бошқа чизиқларда ҳам самарали тўп суришга қодир. Артета уни ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳатто марказий ҳужумчи ихтисосида ҳам синаб кўрди. «Брайтон»да ҳам Леандро кўпинча олдинги чизиқда тўп сурган ва «чайкалар» учун талаб даражасидаги 7-8та голни амалга оширарди.

Троссард ротация ўйинчиси эканлигини инобатга олганда, унинг кўрсаткичлари чакки эмас. У ўртача ҳар 104 дақиқада гол ёки ассистни амалга оширади. Ундан яхшироқ натижани фақат Диогу Жота (90), Коул Палмер (87), Муҳаммад Салоҳ (80), Эрлинг Холанд (79) ва Каллум Уилсонлар (77) қайд этишган. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, уларнинг кўпчилиги ўз жамоаларида бошланғич таркибда майдонга тушадилар. Бельгиялик вингер эса ўртача 43 дақиқа тўп суради, холос. Троссард жорий мавсумда фақат 12 марта бошланғич таркибда, 16 марта захирадан майдонга тушди. Боз устига, Артета унга баъзан 20 дақиқадан камроқ имконият беради.

Троссарднинг асосий устун жиҳатларидан бири - универсаллиги. Бу фазилати фақат позицияда эмас, ўйин услубида ҳам яққол намоён бўлади. Вингер «Арсенал»даги голларининг 13тасини чап оёғида, 19тасини ўнг оёғида урган. Бу борада Леандро Сон Хюн Мин, Кристиан Эриксен ва Кевин де Брюйне каби «икки оёқли» юлдузлар қаторида. Дарвоқе, Кевин ҳам икки оёқ билан самарали тўп суришга алоҳида аҳамият берадиган «Генк»дан ўтган. Бир пайтлар «Ливерпул»да Клоппнинг ишончли жокери мақомида ўйнаган Дивок Ориги ҳам шу клубдан чиққанди.

Вақти-вақти билан футбол мухлислари ва экспертларни Артетанинг айрим қарорлари ўйлантириб қўяди. Аввалроқ улар Кай Хаверцнинг майдонга кўп тушишидан ажабланган бўлсалар, энди Троссарднинг оз ўйнашини муҳокама қилишмоқда. Бироқ бошқа томондан, «Арсенал» жуда кўп иқтидорли ва сифатли ижрочиларга эга, уларнинг салоҳиятидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилиши табиий ҳол, албатта. Бельгиялик иқтидорни ротация ўйинчиси мақоми қаноатлантираётган бўлса, эътирозга ўрин йўқ. Муҳими, ҳар бир футболчи таркибда ўз ўрнини топиши ва самарали тўп суриши лозим. Лекин шунга қарамасдан, агар Троссардга кўпроқ имконият берилса, у шунга яраша кўпроқ манфаат келтириш мумкин, деган фикрдан воз кечиб бўлмайди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 20.06.2024 00:03. Ўқилди: 2116 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.