Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англия кубоги. «Арсенал» учинчи лига ўртамиёна жамоасини қийинчилик билан енгди (видеошарҳ)

«Арсенал» Англия кубоги 1/8 финалида куч жиҳатидан учинчи дивизионда ўйнайдиган ўртамиёна жамоа — «Мэнсфилд»га қарши майдонга тушди. Ушбу камтарона клуб аввалги босқичда АПЛ жамоаларидан бири — «Бёрнли»ни мусобақадан чиқариб юборган эди, аммо бу сафар уларга анча қийин бўлди.

«Арсенал» чоршанба куни Чемпионлар лигасида меҳмонда «Байер»га қарши ўйнаши кераклиги сабаб таркибда ротация бўлиши кутилган эди. Ва у жуда катта бўлиб чиқди. Лондонликлар таркибида ўйинни асосий таркиб футболчиларидан ҳеч бири бошламади. Олдинги ўйинга нисбатан старт таркибида фақат Москера ва Мартинелли қолдирилди, улар эса кўпроқ захира ўйинчилари қаторига киритилади.

Асосий таркибда ҳатто 16 ёшли Сэлмон ва Доумен ҳам майдонга тушди. Доумен шу орқали «Арсенал» тарихида Англия Кубогида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

Эҳтимол, ротация қарорларига майдон ҳолати ҳам таъсир қилган. Газон яхши ҳолатда эмас эди ва бу жароҳат хавфини оширарди. Биринчи бўлимда Троссар жароҳат сабаб майдонни тарк этди, иккинчи бўлимда эса Калафьори ҳам мажбурий алмаштирилди.

Ўйиннинг ўзига келсак, «Мэнсфилд»нинг даражаси пастроқ экани сезилиб турди. Узатмаларда кўп хатолар ва яккакурашларда енгил ютқазишлар кузатилди. Бироқ ҳар бир муваффақиятли ҳаракат трибуналарда катта шовқин билан кутиб олинди.

Шунга қарамай, мезбонларда ҳам имкониятлар бўлди. Айниқса ўйин бошида. Масалан, 10-дақиқада «Мэнсфилд» чап қанот орқали ҳужум уюштириб, «Арсенал» дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келтирди. Тўп Ридга келиб тушди ва у жарима майдони чизиғидан зарба берди, аммо Кепа тўпга етиб борди.

Меҳмонларда эса хавфли вазиятлар кўпроқ бўлди. Айниқса Мадуэке гол уришни жуда истади. У ҳатто бурчак зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага йўллаб, тўсинга теккизди. Танаффус арафасида айнан Мадуэке ўрта масофадан кучли зарба бериб ҳисобни очди. Бу зарбада ҳимоячидан кичик рикошет ҳам бўлди.

Бироқ иккинчи бўлим мезбонлар голи билан бошланди. Сэлмон ўз ярим майдонида орқага узатма беришда қўпол хатога йўл қўйди. Натижада Уилл Эванс деярли яккама-якка вазиятга чиқиб, Кепани мағлуб этди — 1:1. Шу пайт трансляцияда «Мэнсфилд» клуби эгаси Жон Рэдфорднинг рафиқаси Кэролин билан қувониб қучоқлашгани ҳам кўрсатилди.

Шундан кейин «Арсенал» яна олдинга ташланди ва яхши имкониятлар яратди. Доумен ўзининг дриблинги билан ҳимоячиларни ортда қолдирди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Кейин меҳмонларнинг «бешга икки» ҳужуми Жезуснинг зарбаси билан якунланди, ҳимоячи эса тўпни дарвоза чизиғидан узоқлаштиришга мажбур бўлди.

Кейин эса майдонга алмаштиришдан тушган Эзени ҳеч ким тўхтата олмади. У тўпни ўнг оёғига мослаб олиб, дарвозанинг «тўққизлиги»га аниқ ва кучли зарба йўллади.

Ўйин охирида ҳар икки жамоада имкониятлар бўлди. Мезбонлар уч марта пенальти талаб қилишди, аммо ҳакамни ишонтиришмади. Учинчи ҳолатда арбитр ҳимоячи Маклафлинга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. Қўшимча вақтда Мартинелли деярли гол уради, аммо тўп дарвозадан салгина четга чиқиб кетди.

Натижада таблода 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Душанба куни Англия кубоги 1/4 финалига қуръа ташланади. Бу босқичда ҳам сараланган жамоалар бўлмайди, шунинг учун «Арсенал»нинг рақиби ҳатто «Ливерпуль» ҳам бўлиши мумкин.

Англия кубоги. 1/8 финал
7 март 2026 йил, шанба.
«Мэнсфилд Таун» — «Арсенал» — 1:2
Голлар: Мадуэке, 41 (0:1). Эванс, 50 (1:1). Эзе, 66 (1:2).

Киритилди: 07.03.2026 22:32. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.03.2026. АПЛ. 29-тур.
00:30
Брайтон
0-1
Арсенал

Навбатдаги учрашув

14.03.2026. АПЛ. 30-тур.
22:30
Арсенал
-:-
Эвертон

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.