Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Луис Энрике ЛЧ финали олдидан «ПСЖ» ва «Арсенал» услубини таққослади

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси финали олдидан парижликлар ва Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳси 30 май куни Венгриянинг Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Энрикенинг таъкидлашича, икки жамоа бир-бирига мутлақо қарши услубда ўйнайдиган рақиблар эмас.

«Менимча, бу икки жамоа бир-бирига қарама-қарши эмас. «Арсенал» — Микель Артета услубида қурилган жамоа. У аниқ равишда Хосеп Гвардиоланинг тўп назоратига асосланган футбол ғоясидан илҳомланган. Жамоа жуда юқори рақобатбардошликни намойиш қилмоқда — бу Микелнинг шахсиятини кўрсатади.

«Арсенал» — Европадаги энг яхши ҳимояланадиган жамоа ва бу бир неча йилдан бери шундай. Бу ҳайратланарли уйғунлик. Жамоа битта футболчига боғлиқ эмас. Улар стандарт вазиятлардан кўп гол уради ва ишончли ҳимояни юқори самарадорлик билан уйғунлаштира олади.

Кимдир «Арсенал» жамоавий голлар урмайди, дейиши мумкин — лекин бунинг аҳамияти борми? «Арсенал» мухлисидан сўранг, ишончим комилки, у жамоасидан мамнун бўлади. Улар Премьер-лигада чемпион бўлишди ва мен уларни табриклайман. Буни мавсум бошиданоқ муносиб тарзда қўлга киритишди.

Бизда ҳам ўхшашликлар бор: биз ҳам «Арсенал» каби кучли жиҳатларимиздан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун тўпни назорат қилишимиз ва майдонда ўзимизни кўрсатишимиз керак. Биз ҳам стандарт вазиятлардан гол ура оламиз, аммо бизга футболчилар ўртасидаги ўзаро ҳаракат орқали тўпни назорат қилиш, рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш йўлларини излаш ёқади — ва буни жамоавий тарзда бажариш керак.

Бизнинг футболчилар индивидуал жиҳатдан ёрқинроқ, аммо улар ҳам бир бутун жамоа сифатида ҳаракат қилишади. Менимча, бу ерда икки буюк жамоа тўқнаш келмоқда — «Бавария» билан бирга бу Европанинг энг яхши уч жамоаси. Бу эса биздан мослашувни талаб қилади: агар «Арсенал»ни мағлуб этмоқчи бўлсак, одатдагидан бошқачароқ ҳужум қилиш ва ҳимояланишимизга тўғри келади», — деди Энрике УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 27.05.2026 07:27. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.05.2026. АПЛ. 38-тур.
20:00
Кристал Пэлас
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик