Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дэнни Уэлбек: «Арсенал»ни чемпион қилиш сирини биламан»

Сўнгги трансфер вақтида «Арсенал»га кўчиб ўтган Дэнни Уэлбек ҳозирда кўпчилик футбол ишқибозларининг диққат-марказида. Нега дейсизми? Чунки кўпчилик мухлислар, айниқса, Лондон клубининг ишқибозларини «Уэлбекнинг фойдаси тегармикин?» деган савол қизиқтирмоқда. Биз бугунги саҳифамизда мазкур футболчи билан уюштирилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Боиси, ушбу интервью юқоридаги саволга бир қадар бўлса-да жавоб беради.

— Дэнни, «Арсенал» футболчиси бўлдингиз, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Мен бахтлиман. Чунки Премьер-лигада фақат «Арсенал»нинг ўйинларини мунтазам кўриб бораман. Бу клуб сафига ўтганимдан хурсандман. Мен ўзимни илгари ҳам «Арсенал» футболкасида тасаввур қилиб кўрганман, бу ҳолат бугун ҳақиқатга айлангани қувончли, албатта.

— Демак, «Арсенал»нинг ўйин услуби сизга ёқади, тўғрими?
— Биласизми, ҳужумчининг услуби, у қайси жамоада ўйнамасин, майдонда ўйинни тўғри ташкил қилиш ва ҳужумларни аниқ зарба билан якунлаш. Мен янги жамоамда худди шу ишни амалга оширмоқчиман.

— «Арсенал»га ўтишингиз қандай содир бўлди?
— Ҳаммаси охирги дақиқаларда ҳал бўлди. Сўнгги кун мен учун жуда қийин ўтди, иккиланардим. Аммо бош мураббий клубнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишимга ишонишини айтгач, шартномани имзоладим ва бу кун «Арсенал»нинг футболчиси бўлишим билан якунланди.

— Нима деб ўйлайсиз, «Арсенал» ўз ўйин услуби ва чемпионатдаги ўрнига қайта оладими?
— Албатта. Жамоа охирги мавсумни ажойиб ўтказди, Англия кубогини қўлга киритди. Мен ишонаманки, клуб ҳозирги мавсумда ажойиб ўйин намойиш этади ва Премьер-лига чемпионлигида ҳам ғалаба қозонади. Мен бунинг сирини биламан ва майдонда исботлайман. Менда битта чемпионлик медали бор, ана шу совринни яна биттага кўпайтирмоқчиман.

— Исмингиз ва ўйинингиз Лондон клуби мухлисларига яхши таниш. Нима деб ўйлайсиз, сиз жамоа ўйинини қай жиҳатдан ўзгартира оласиз?
— Мен клуб ўйинига ҳужумкорлик қўшмоқчиман. «Арсенал» майдон марказида ўзаро тўп узатишлар орқали тўпни ўзида ушлаб тура олади. Мен ана шу тўп узатишларини самарали якунлашга ҳаракат қиламан. Ҳимоячиларни ортда қолдириш ва ҳужумни кучли ҳамда аниқ зарба билан якунлаш ҳужумчининг, менинг вазифам. Умуман олганда, жамоанинг ажойиб натижалар қайд этишига муносиб ҳисса қўшмоқчиман.

— Ёшлигингиздаёқ яхшигина қобилият ва юқори даражадаги маҳоратга эга бўлгансиз. Бу тажрибангиз карьерангиздаги муваффақиятларда асосий ўрин тутади...
— Сиз ҳақсиз. Болалигим «МЮ» сафида ўтган, мен ўз услубимни шу жамоада топганман, бу ажойиб дамлар эди. «Арсенал»га ўтишим эса бу ҳаётимнинг янги давридир. Мен бир гапни айтишни хоҳлардим, футболчи сифатида ҳар жойда нималарга қодирлигимни кўрсатишга интиламан, бу — энг асосий мақсадим.

— Ҳаётингизнинг муҳим қисмига айланиб улгурган «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш оғир бўлгандир?
— Албатта. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Ҳар доим нимадандир воз кечишга мажбур бўласиз. Аммо нима бўлганда ҳам, қатъий ишонч билан айта оламан, «Арсенал»га ўтганим — бу тўғри қарор.

Низомжон Исломов

Киритилди: 06.09.2014 13:34. Ўқилди: 6532 марта. Фикрлар: 8 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.10.2025. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Арсенал
2-0
Олимпиакос

Навбатдаги учрашув

04.10.2025. АПЛ. 7-тур.
19:00
Арсенал
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.