Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” ва “Атлетико Мадрид”: Жўжани кузда санаймиз

Футболда мустаҳкам ҳимояга эга рақибга дуч келсангиз, жамоангизда уларнинг ҳимоясини ёриб ўтадиган, кучли ҳимоячилардан ҳам тажрибалироқ ҳужумчилар борлиги сизга таскин беради. 
 
Бунга “Барселона” ҳамда “Атлетико Мадрид” жамоалари ўртасидаги аввалги учрашувларда кўп гувоҳ бўлганмиз. Бири тўпни назорат қилса, бошқаси ўз дарвозасни қўриқлайди. Майдон эса ҳеч кимга керак эмас...
 
Шундай қилиб бу икки жамоа ўртасида навбатдаги баҳсга 22 сентябрь куни “Барселона” мезбонлик қилади. Деярли 100 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган “Камп Ноу” стадиони яна томошабинларга тўлиб тошади. Икки жамоанинг учрашувлари ҳар доим томошабоп бўлган, бироқ ҳозир гап бу ҳақда эмас.
 
Айтмоқчи бўлганимиз шуки, “Атлетико”нинг ҳимояси қанчалик мустаҳкам бўлмасин, Луис Энрикенинг шогирдлари орасида уни ёриб ўта олдиган футболчилар топилар экан. “Барселона” клубининг расмий сайтида ёзилишича, пойтахтликлар дарвозасига йўл топа олган футболчилар ўнлиги тузилган.
 
Жадвални Атлетикога қарши 20та ўйинда 21та гол билан Лионель Месси бошқариб туриши ажабланарли ҳол эмас.
Неймар ва Луис Суарес Диего Симеоненинг шогирдлари дарвозасига икки мартадан йўл топган бир вақтда Иньеста, Пике ва Бускетс биттадан гол уришган.
 
Бироқ жамоанинг ҳозирги таркибидаги айрим ўйинчилар “Барселона” либосини кийишидан аввал “Висенте Кальдерон” эгаларининг дарвозасидан тўп олиб чиқишига сабабчи бўлган.
 
Улар орасида Иван Ракитич “Севилья” ва “Валенсия” жамоаларида тўп сурган пайтида икки бор “Атлетико” дарвозасини ишғол қилган. Артуро Видаль 2013 йил “Альмерия” футбол клуби аъзоси бўлганида пойтахтлик клубга чалқанча усулда гол киритган. Андреа Гомиш ва Пако Алькасернинг иккиси ҳам “Валенсия” жамоаси таркибида ўйнаган вақтида “Атлетико” дарвозабонини доғда қолдиришган.
 
Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бу тарафдан қараганда, Фернандо Торрес каталонияликлар дарвозсига урилган 8та голни ўз номига расмийлаштирган. Шунингдек, Годин ва Коке ҳам “Барселона” дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган. Гризман “Сосейдат” таркибида ўйнаган вақтида икки марта, Гаймеро эса “Севилья” жамоаси номидан бир марта “Барселона” дарвозабонини ҳафа қилишганини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Юқорида айтганимиздек, икки жамоанинг ўйини ҳар доим мазмунли ва кутилганиданда шиддатли кечади.
 
Учрашув эртага, 22 сентябрь Тошкент вақти билан 1:00 да бошланади. Бу учрашув икки жамоанинг Ла Лигадаги бешинчи ўйини бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Испания лигасида 12 очко билан “Реал Мадрид” жамоаси пешқадам бўлиб турибди. “Барселона”да эса 9 очко бор ва у иккинчи ўринни банд этган. “Атлетико Мадрид” эса 8 очко билан рўйхатда тўртинчи бўлиб турибди. Агар у бешинчи турда ғалаба қозонса, жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олади.  Мухтор Абдуллаев
Киритилди: 21.09.2016 09:36. Ўқилди: 12590 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
2-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.