Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Барселона» ўз майдонида «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

УЕФА чемпионлар лигаси 1/8 финали дорасидаги «Барселона» ҳамда «Челси» ўртасидаги жавоб учрашуви ўз поёнига етди.

Ўйин кутилганидек шиддатли ва мухлисбоп тарзда ўтди. Баҳсни мезбонлар тезкор гол билан бошлашди. Учрашувнинг 3-дақиқасида каталонияликларнинг ташкил этган ажойиб комбинациясини Месси айёрона зарба билан голга айлантирди, 1:0.

Мазкур голдан сўнг лондонликлар ҳам олдинга ўтиб, вазиятлар яратишга уриниб кўришди. Бироқ 20-дақиқага келиб қарши ҳужумни ўтказиб юборишди.

Мазкур вазиятда Лионель Месси бирин кетин рақибдан ўтиб кетиб, қулай вазиятда турган Усмон Дембелега тўпни узатди ва франциялик ёш ҳужумчи кучли зарба билан тўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига жойлаб қўйди, 2:0.

Мазкур голдан сўнг ўйин янада кескинлашиб кетди ва футболчилар ҳар бир вазият учун жон-жаҳдлари билан курашишди, аммо бир қатор вазиятларга қарамай, дастлабки 45 дақиқаликда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар яна ҳужумкор руҳда бошлашди. 46-дақиқадаёқҳисоб йириклашиши мумкин эди, аммо Суареснинг зарбасидан сўнг Тибо Куртуа «Челси» жонига оро кирди.

Кейинги дақиқалар эса асосан лондонликларнинг урунишлари остида кечди, «Барселона» эса тўпсиз ҳолда ўз вазиятини кутди ҳамда имкон туғилган заҳоти рақибни жазолашга уринди.

Бунга эришди ҳам – 63-дақиқага келиб анашундай қарши ҳужумлардан бири Лионель Мессининг дубли билан якунланди, 3:0.

Учинчи голдан сўнг эса ўйиндаги кескинлик бироз пасайди десак, муболаға бўлмайди. Тўғри жамоалар вақти-вақти билан ҳужумга ўтиб яхшигина вазиятлар ҳам яратишди, аммо айниқса, «Челси»нинг ҳужумларида сўнгги паллага келиб, нимадир етишмай қолаверди.

Шу билан бирга қайд этиш керакки, каталонияликлар ижро этган бурчак зарбасидан сўнг Тибо Куртуа дарвозасини тўртинчи голдан сақлаб қолган бўлса, «Челси» ижросидаги яна бир бурчак зарбасида Рудигернинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди. Аммо ўйинда бошқа шол урилмади.

Биринчи ўйин – 1:1, иккинчи ўйин – 3:0 - «Барселона» кейинги босқичда.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ.

Барселона Испания – Челси Англия 3:0 (2:0)

14 март, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 3 Месси, 2:0 – 20 Дембеле, 3:0 – 63 Месси.

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич, Серджи Роберто, Иньеста (Паулиньо, 56), Бускетс (Андре Гомеш, 61), Дембеле (Алеиш Видаль, 67), Месси, Суарес.

Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Дзаппакоста, 67), Виллиан, Фабрегас, Азар (Педро, 82), Канте, Алонсо, Жиру (Мората, 67).

Огоҳлантиришлар: Сержи Роберто (22), Виллиан (45), Жиру (49), Алонсо (75).

Биринчи учрашув – 1:1

Киритилди: 15.03.2018 02:42. Ўқилди: 8527 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.