Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Киву: «2:2дан кейин Италияда деярли учрамайдиган ҳолатни кўрдик»

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Италия чемпионатининг 3-турида «Наполи» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабадан сўнг фикр билдирди.

«Аввало, 0:2 ҳисобида ортда қолганимиздан кейинги реакциямизни алоҳида таъкидламоқчиман. Ўйин бошида ўз футбол фалсафамизга содиқ қолишни истадик, жасур ва сифатли ҳаракат қилдик. «Наполи» бизга босим ўтказди ва қарши ҳужумдан гол урди, устига-устак, икки марта рикошет ҳам уларнинг фойдасига ишлади», — дея Кивунинг сўзларини Calcio Napoli 24 келтирмоқда.

«Биз пароканда бўлиб кетмадик, суръатни оширдик ва қанотлардан фаолроқ фойдаланишга ҳаракат қилдик. Майдонда юқори савияли футболчиларимиз бор эди. Ҳисобни 1:2га келтирган гол бизга қўшимча куч берди ва биз таваккалга қўл урдик. Охир-оқибат бу ўзини оқлади.

Ҳисоб 2:2 бўлганидан кейин эса Италияда деярли ҳеч қачон кўрмайдиган ҳолатга гувоҳ бўлдик: одатда жамоалар бундай пайтда дурангга рози бўлади. Бу сафар эса ўйин ҳар қандай натижа билан якунланиши мумкин эди», — деди Киву.

«Интер» 9 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 06.09.2026 05:06. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар: 0 та.