Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тюрам «Наполи» устидан камбэк ҳақида гапирди

«Интер» футболчиси Маркус Тюрам Италия чемпионатининг 3-турида «Наполи» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабадан сўнг фикр билдирди. «Нерадзурри» 0:2 ҳисобидан қайтиб, 92-дақиқада ҳал қилувчи голни урди.

«Мен ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини олишни истадимми? Йўқ, йўқ. Бу соврин Лаутарога тегишли бўлиши керак. У бизнинг сардоримиз ва етакчимиз.

У жаҳон чемпионатида жуда кўп ўйин ўтказди ва дастлабки учрашувлар осон кечмаган бўлса ҳам, жамоа учун бор кучини берди. Ҳозир у яна ўзининг энг яхши даражасига қайтяпти ва бугун бизга ғалаба келтирди», — дея Тюрамнинг сўзларини Football Italia келтирмоқда.

Голни нишонлаши ҳақида эса Тюрам шундай деди:

«Бугун мен голдан кейин тўсиқ устига чиқдим, чунки бу алоҳида лаҳза эди. 0:2 ҳисобидан қайтиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш — ақл бовар қилмас ҳис».

«Интер» 9 имкониятдан 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. «Наполи» эса 3 очко билан 13-поғонада.

Киритилди: 06.09.2026 05:14. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар: 0 та.