Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Челси" АПЛда кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмади

"Челси" Англия Премьер-лигасида кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмади.

Хаби Алонсо шогирдлари 4-турда ўз майдонида "Халл" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бунга қадар лондонликлар "Арсенал"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган, аввалги икки турда эса "Фулхэм"ни 3:2 ва "Брайтон"ни 4:3 ҳисобида енгган эди.

Шунингдек, "кўклар" Испаниялик мутахассис қўл остида Англия Лига кубогида ҳам икки ғалабага эришди — "Лутон" 2:0, "Лидс" эса 6:3 ҳисобида мағлуб этилди.

Шу тариқа, Хаби Алонсо "Челси" бош мураббийи сифатида Англияда ўтказган дастлабки 6 та ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонди.

Айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган "Челси" 18 сентябрь куни сафарда "Брентфорд"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12.09.2026 21:16. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар: 0 та.