Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушчан: «Ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмайди»

“Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининнг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушан ва ярим ҳимоячи Шакер Зуаги иштирок этди.

- Бизни жуда қизиқ ўйин кутиб турибди. “Лахвия” ҳам, биз ҳам ҳужум қилишни ёқтирадиган жамоалар сирасига кирамиз, деб ўйлайман. Тўғри, қатарликлар Тошкентда бор эътиборларини ҳимояга қаратишганди. Умид қиламанки, рақиб ўз майдонида орқа чизиққа ётиб олмайди. Бизга ҳам бўш худудлар яратади. Агар ўз имкониятларимиз даражасида ўйнай олсак ва яратилган имкониятларимиздан унумли фойдалансак, уйга ғалаба билан қайтамиз. “Ал-Жазира” билан бўлган плей-оффдаги ўйинни жуда яхши ўтказиб, гуруҳ босқичига йўл олгандик. Лекин ўша ўйиндан сўнг бизга бўлган босим жудаям ошиб кетди. “Бунёдкор” янги даврни бошдан ўтказмоқда. Жамоа ёшларга таянган ҳолда қайта шаклланмоқда. Лекин бу билан натижани унутдик, демоқчи эмасман. “Бунёдкор” Осиёнинг энг яхши, стабил жамоаларидан бири. Бизга турли юртларда ҳурмат билан ёндашишади. Клуб брендини тушириб юборишни истамаймиз. Аксинча, ёшлар орқали жамоани яна ҳам юқори марраларга олиб чиқмоқчимиз. Ҳозир шундай даврга келдикки, бундан 6-7 йил илгари академиямизга эалб этилган иқтидорлар бўй чўзишди. Уларни ўйнатмаслик – ниҳолни синдириш билан баробар, - дейди Сергей Лушан.

- “Лахвия”ни кучли жамоа, деб биламан. Айниқса, қатарликларнинг олдинги чизиғида бир қанча маҳоратли футболчилар тўп тепишади. Улардан бири, ҳамюртим Юсуф Мсакнини жуда яхши биламан. Лекин рақибимизнинг ўзига хос камчиликлари ҳам бор. Эртанги баҳсда имкониятларимиздан максимал даражада фойдаланишимиз керак,- дейди Шакер Зуаги. 

Киритилди: 07.04.2015 19:20. Ўқилди: 3264 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.