Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” қийин кечган баҳсда “Сўғдиёна”ни енгди

Олий лига 17-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашуви қизиқарли кечди. Очиғини айтганда, кўпчилик “Бунёдкор”нинг осон ғалабасини таҳмин қилганди. Бироқ жиззахликлар рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишди ва ҳатто Тошкентдан очко олиб қайтишларига ҳам бир баҳя қолди.

Биринчи бўлимда ҳисобни очиш учун ҳар иккала жамоа аъзоларида имконият бўлди. Даставвал “Бунёдкор”нинг бошланғич таркибида биринчи маротаба майдонга тушган Сардорбек Азимов қулай нуқтадан зарба беришда адашди. Кўп ўтмай, ҳимоядаги хатодан кейин Сарваржон Жўраев томонидан йўлланган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим бошларида “Бунёдкор” бурчак зарбаси тепди. “Сўғдиёна” дарвозаси яқинида юзага келган пала-партишликда Шаҳзодбек Нурматов чаққон ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига зарба беришга имкон топди ва бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг очколари сони 40тага етди.

Олий лига-2016, 17-тур
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА” 1:0 (0:0)
Гол: Шаҳзодбек Нурматов 51
Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 35, Сарвар Холматов 78
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 9.Сато Минори (19.Забиҳилло Ўринбоев 89), 10.Элдор Шомуродов, 11.Шаҳзодбек Нурматов (14.Баҳодир Насимов 73), 21.Сардорбек Азимов (3.Акрамжон Комилов 64), 22.Рустамжон Ашурматов, 23.Шоҳрух Гадоев, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Булят, 71.Александар Алемпиевич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулла Каримов, 8.Жовлон Иброҳимов, 16.Дилшод Аҳмадалиев
“Сўғдиёна”: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 7.Санжар Рашидов (С) (9.Акмал Абдураҳмонов 82), 10.Музаффар Музаффаров, 13.Сарваржон Жўраев, 14.Жамшид Ҳасанов, 16.Акмал Холмуродов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 20.Жаҳонгир Жиямуродов, 70.Роббимжон Ҳасанов (77.Сардор Эминов 72), 93.Ихтиёр Тошпўлатов
Захира: 14.Ширинбой Абдуллаев, 2.Дилмурод Икромов, 8.Суҳроб Қобилов, 22.Бобир Қосимов, 90.Сарвар Холматов
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент) – 8,0; Д.Сайлалов (Тошкент) – 8,0; Р.Нўъмонов (Тошкент) – 8,4; И.Худойдотов (Тошкент) – 8,0
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ф.Магаметов
9 август. Тошкент. ТТЙМИ стадиони 515 томошабин

Киритилди: 09.08.2016 23:31. Ўқилди: 3863 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.