Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А Серия. "Интер" "Наполи"га қарши фантастик камбэк қилди

"Интер" Италия А Сериясининг 3-турида ўз майдонида "Наполи"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Неаполликлар Матео Политано ва Расмус Хёйлунднинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Политано 50-дақиқада, Хёйлунд эса 53-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.

56-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 82-дақиқада Маркус Тюрам мувозанатни тиклади, 90+1-дақиқада эса Лаутаро иккинчи голини уриб, "Интер"га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Интер" 3 та ўйинда 9 очко тўплаб, 2026/27 йилги А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Наполи" эса 3 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Кейинги турда "Интер" ўз майдонида "Удинезе"ни қабул қилади, "Наполи" эса уйда "Болонья"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 05.09.2026 23:04. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар: 0 та.