Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси» тарихидаги энг яхши мураббийлар. ТОП-5

Лондоннинг «Челси» жамоасини 110 йиллик тарихи мобайнида 34 та мураббий бошқарган. Биз ана шу мураббийларнинг натижалари ва қўлга киритган ютуқларига асосланиб «аристократлар» тарихидаги энг кучли мураббийлар бешлигини тузиб чиқдик. Қуйидаги мақолада ана шу рейтинг билан танишишингиз мумкин.

5. Тед Дрейк (Англия)
Бошқарган даври: 1952-1961
Натижаси: 424 ўйин, 156 ғалаба, 103 дуранг, 165 мағлубият. Тўплар нисбати: 771-772
Ютуқлари: Англия чемпиони (1), Англия суперкубоги (1)

Дрейкнинг номи «Челси» тарихидан зарҳал ҳарфлар билан жой олишига у клубни илк маротаба Англия чемпиони қилганлиги сабабдир. Тед 1955 йили «кўклар»ни мамлакат чемпиони қилган ва суперкубокда ҳам жамоа билан муваффақиятга эришган. Дрейк 9 йил давомида клубни бошқарган ва унинг статистик кўрсаткичи у қадар яхши эмас. Зеро жамоа унинг даврида ғалабалардан кўра мағлубиятларни кўпроқ қайд этган, бунинг устига урилган голлардан, ўтказиб юборилган голлар ҳам кўп. Бироқ барибир Тед клуб тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири бўлиб қолаверади.

4. Карло Анчелотти (Италия)
Бошқарган даври: 2009-2011
Натижаси: 109 ўйин, 67 ғалаба, 20 дуранг, 22 мағлубият. Тўплар нисбати: 241-94.
Ютуқлари: Англия чемпиони (1), Англия кубоги (1), Англия суперкубоги (1)

Анчелотти даврида Лондонликлар ҳақиқий ҳужумкор жамоага айланишди. Карло ота «Челси»ни 2 йил давомида бошқариб борди ва 1 мартадан мамлакат чемпионлиги, кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Афсуски, у «аристократлар» билан Чемпионлар лигасида муваффақият қозона олмади. Шу боис ҳам Анчелоттининг даври узоққа чўзилгани йўқ.

3. Роберто ди Маттео (Италия)
Бошқарган даври: 2012 март – 2012 ноябр
Натижаси: 42 ўйин, 24 ғалаба, 9 дуранг, 9 мағлубият. Тўплар нисбати: 91-55
Ютуқлари: Чемпионлар лигаси (1), Англия кубоги (1)

Ди Маттео «Челси»га атиги 8 ой мураббийлик қилган бўлса ҳам, клуб тарихидаги энг яхши 3 мураббийнинг бири ҳисобланади. Бунга сабаб у клубни ўз тарихида илк маротаба Чемпионлар лигаси ғолибига айлантиргани бўлди. Маттео шунингдек Англия кубогида ҳам муваффақият қозонди. Афсуски Абрамович унга кўпроқ вақт бергани йўқ.

2. Жанлука Виалли (Италия)
Бошқарган даври: 1998-2000
Натижаси: 142 ўйин, 75 ғалаба, 38 дуранг, 29 мағлубият. Тўплар нисбати: 222-123
Ютуқлари: Кубок эгалари кубоги (1), УЕФА суперкубоги (1), Англия кубоги (1), Англия лига кубоги (1), Англия суперкубоги (1)

«Челси» Италиялик мутахассислар билан яхши натижаларга эришган. Виалли «кўклар»ни ХХ асрнинг охирларида бошқарди. Унинг даврида Лондонликлар 5 та мусобақада ғолиблик нашидасини суришди. Мамлакат кубоги, лига кубоги ва суперкубогидан ташқари, Кубок Эгалари Кубоги ва УЕФА суперкубогидаги муваффақиятлар туфайли Виаллини 2-ўринга жойлаштирдик.

Жозе Моуриньо (Португалия)
Бошқарган даври: 2004-2007, 2013-…
Натижаси: 315 ўйин, 208 ғалаба, 63 дуранг, 44 мағлубият. Тўплар нисбати: 567-237
Ютуқлари: Англия чемпиони (3), Англия кубоги (1), Англия лига кубоги (3), Англия суперкубоги (1)

Моуриньо «Челси»ни 2004-2007 йилларда бошқарди ва клубни 50 йиллик танаффусдан кейин яна Англия чемпиони қилди. Кейинги йили эса у қаторасига иккинчи марта Премьер лигада зафар қучди. Жозе шунингдек Англия кубоги, лига кубоги ва суперкубокларида 4 та совринга эга чиқди. Бироқ Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмагани учун Моурни ишдан бўшатишди. 2013 йилда португалиялик мураббий яна «Аристократлар» мураббийига айланди. «Special one»  билан Лондонликлар яна бир мартадан Англия чемпионати ва лига кубогида муваффақият қозонишди.

Факт: «Челси» ўз тарихида жами 28 та мусобақада зафар қучган. Юқоридаги 5 та мураббий эса «кўклар» билан умумий ҳисобда 18 та совринга эга чиқишган.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 21.11.2015 14:25. Ўқилди: 3525 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.04.2024. АПЛ. 33-тур.
00:00
Челси
6-0
Эвертон

Навбатдаги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.