Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Лестер — чемпион!!!

Эртак ҳақиқатга айланди! "Лестер" — Англия чемпиони! "Тулкилар" чемпионликни қўлга киритишди!

"Тоттенхэм" осонликча таслим бўлмоқчи эмас эди. "Шпорлар" Англия чемпионлиги учун охиригача курашмоқчи эдилар. Аммо, лекин, бироқ...

"Стемфорд Бриж"да ўтган ўйинда "Челси"га қарши ўйинда меҳмонлар фақат ғалаба учун тўп суришди. "Аристократлар" биринчи бўлимда қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Ҳисобни очиш учун жуда қулай вазият 27-дақиқада юзага келди. Диего Костадан келган тўпга Фабрегас 13 метрлардан зарба берди, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Меҳмонлар эса ўз имкониятларини кўкка совуришмади. Ламела аниқ узатма билан Кейнни бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчи жарима майдончаси ичида Беговични алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни жойлади!

Биринчи бўлим тугаши арафасида ҳисобдаги фарқ яна биттага ошди. Ивановичнинг хатосидан кейин Эриксен тўпни эгаллади ва Сон Хеунг Минни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. КЕореялик футболчи имкониятдан самарали фойдаланди. 0:2.

Кеча "Манчестер Юнайтед" "Лестер"нинг чемпионлигини кечиктир бўлса, бугун Почеттино жамоаси Премьер-лигада чемпион жамоа номи муддатидан аввал аниқланишига йўл қўймайдигандек кўринганди.

"Челси" футболчилари Англиянинг ушбу мавсумдаги чемпиони Лондон жамоаси бўлишини истамасликларини айтишганди. Улар ўз ваъдаларининг устидан чиқишди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани Кэхилл 11 метрли нуқта устидан қабул қилди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 7 дақиқа қолганида Азар "шпорлар"ни "музлатиб" қўйди. Диего Костадан узатма қабул қилган Эден 14 метрлардан зарба бериб, "тўққизлик"ни аниқ нишонга олди!

Ўйин жуда асабий ўтди. Аммо омад "Тоттенхэм"дан юз ўгириб, "Лестер" томон кулиб боқди! Клаудио Раньери шогирдлари мавсумнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланишди ва ўз тарихларида илк марта Англия чемпионлигини қўлга киритишди! Табриклар!

АПЛ, 36-ТУР,
"ЧЕЛСИ" - "ТОТТЕНХЭМ" 2:2 (0:2, 2:0) (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 0:1 – 35 Кейн, 0:2 – 44 Сон Хеунг Мин, 1:2 – 58 Кэйхилл, 2:2 – 83 Азар.
Челси – Бегович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Оби Микел, Матич (Оскар, 78), Фабрегас, Виллиан, Педро (Азар, 46), Диего Коста.
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Алдервейрелд (Шадли, 90), Роуз (Дэвис, 82), Дайер, Ламела, Дембеле, Эриксен, Уокер, Сон Хеунг Мин (Мэйсон, 65), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Уокер (27), Вертонген (38), Виллиан (45), Роуз (45), Ламела (51), Эриксен (70), Иванович (71), Оби Микел (87), Дайер (87), Дембеле (90), Кейн (90), Мэйсон (90).

Киритилди: 03.05.2016 01:54. Ўқилди: 7275 марта. Фикрлар: 18 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
16:00
Ньюкасл
2-0
Челси

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:15
Челси
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.