Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Челси”. Мавсум-2015/2016 сарҳисоби

Лондоннинг “Челси” жамоаси учун 2015/2016 йилги мавсум омадсиз кечди. Биз “аристократлкар”нинг мавсумдаги натижаларини таҳлил қилиб чиқишни лозим деб топдик. 
  
 


Чемпионатда – 10-ўрин 
“Челси” Премьер лигада турнир жадвалининг қоқ марказидан жой олди. Лондон клуби 38 учрашувнинг 14 тасида дуранг ўйнаган бўлса, 12 тадан учрашувда ғалаба ва мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 59-53! 
  
Чемпионлар лигасида – 1/8 финал 
“Аристократлар” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Динамо” Киев, “Порту” ва “Маккаби” Тел-Авив жамоаларини ортда қолдирган ҳолда 1-ўринни эгаллашди. Бироқ нимчорак финалда улар Парижнинг “ПСЖ” жамоасига ҳар иккала баҳсда ҳам 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашишди. 
  
Англия кубоги – 6-босқич 
Лондонликлар Англия кубогида ‘Скантроп Юнайтед” (2:0), “Милтон Кинг Донс” (5:1), “Манчестер Сити” (5:1) жамоаларини мағлуб этган бўлса, олтинчи босқичда “Эвертон”дан мағлуб бўлиб (0:2) ўз юришини тўхтатди. 
  
Англия лига кубоги – 4-босқич 
“Челси” лига кубогининг 3-босқичида “Уолсолл”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ 4-босқичда “Сток Сити” билан 1:1 ҳисобида дуринг ўйнаб, пенальтилар сериясига кўра 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, кубокни тарк этди. 
  
Мураббийлар 
 2015 йилнинг 17 декабр санасига қадар Жозе Моуриньо ушбу мавсумда клубни 26 ўйинда майдонга бошлаб тушди. Ана шу баҳсларда Лондон клуби 10 ғалаба, 5 дуранг ва 11 мағлубият қайд этди. 
 
Гуус Хиддинк эса шундан кейин мавсум якунига қадар “Челси”га 27 учрашувда мураббийлик қилди. Унинг шогирдлари ана шу ўйинларнинг 10 тасида ғалаба қозониб, 11 тасида дуранг ўйнаб, 6 тасида имкониятни бой беришди. 
  
Энг кўп ўйнаган футболчилар 
Францеск Фабрегас, Цезарь Аспоиликуета ва Виллиан мавсум давомида “Челси” либосида 49 тадан уйчрашувда майдонга тушишди. 
 
Энг яхши тўпурар – Диего Коста 
Жамоанинг Испаниялик ҳужумчиси Диего Коста мавсум давомида жами 16 та гол урган ҳолда энг яхши тўпурар бўлди. Ундан кейинги ўринларни 11 гол урган Виллиан ва 8 тадан гол билан Оскар ва Педролар эгаллашди. 
  
 
Энг яхши ассистент – Фабрегас 
Фабрегас ушбу мавсумда ҳам “аристократлар”нинг энг яхши ассистенти бўлди. У мавсум мобайнида шерикларига 9 та голли узатма берди. Диего Коста 8, Виллиан ва Азар эса 7 та голли узатма билан кейинги ўринларни эгаллашди. 
  
 
“Олтин қўлқоп” - Бегович 
Жамоа кипери Асмир Бегович мавсумда 25 ўйинда ўз дарвозасидан 29 та тўп олиб чиқди ва 8 беллашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Тибо Куртуа эса 29 учрашувда дарвозасидан 37 та гол ўтказиб юборди ва 6 та “қуруқ” ўйин ўтказди. 

  
 
Энг қўпол футболчи – Диэго Коста 
Диего Коста мавсум давомида 9 марта сариқ карточка олган бўлса, яна бир беллашувда иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилган. Испаниялик ҳужумчи “Челси”нинг “энг қўпол футболчи”га аталган “соврин”га эга чиқди. 
  
 
Мавсумнинг энг я хши футболчиси – Виллиан 
“Челси” футболчилари ҳам мухлислари ҳам бир овоздан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб Виллианни топишди. Бразилиялик ярим ҳимоячи мавсум мобайнида барқарор ўйнаган “Челси”нинг саноқли футболчиларидан бири бўлди. 
  
Энг омадсиз футболчи – Радамел Фалкао 
Колумбиялик ҳужумчи мавсум давомида 10 та учрашувда майдонга тушиб, атиги битта гол урди. Шу боис ҳам уни бемалол мавсумнинг энг омадсиз футболчиси деб эътироф этсак арзийди. 
  
 
Энг чиройли гол муаллифи – Эден Азар 
Эден Азарнинг “Тоттенхэм”ни чемпионликдан умидини узишга мажбур қилган гол, мавсумдаги энг чиройлиси сифатида эътироф этилди. Белгиялик футболчи Премьер лигада атиги 4 та гол урган эди. 
  
Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси - Рубен Лофтус Чик 
20 ёшли ярим ҳимоячи Рубен Лофтус Чик мавсумда 16 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди ва жамоанинг энг яхши ёш футболчисига айланди. 
  
  
Фурқат Юсупов тайёрлади 
Александр Гейнрих: Фаолияти рақамларда. 25 факт!

Киритилди: 20.05.2016 11:09. Ўқилди: 3343 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
16:00
Ньюкасл
2-0
Челси

Навбатдаги учрашув

17.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:15
Челси
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.