Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Boxing day»

Хаёлан сафар қилишни яхши кўраман. Шу кеча нимагадир Англия томонларга “кетиб қолибман”. Борсам, ҳамма жой байрам-м-мм…

Кечадан (21 декабрдан) бошлаб Англия премьер-лигасида “Боксинг дэй” деб аталмиш декада бошланди. “Боксинг дэй” футболга шу қадар ёпишиб кетган жумлаки, кўпчилик унинг асл маънисини билмайди ҳам: Бу ибора аслида католикларнинг диний байрами бўлмиш Рождестводан, яъни 26 декабрдан бир кун ўтиб, бир-бирларига совға улашадиган кунга айтилади. “Туҳфалар куни” дейилишига сабаб эса, бу совғалар (кўпроқ тортлар) коробкаларда бўлади. Қадимда аристократлар ўзларининг хизматкорлари ва оддий халққа шу кунда совғалар улашиб туришган. Қисқача айтганда, халқ бу кунни интиқлик билан кутган. Боксинг сўзининг спорт турига алоқаси йўқ, демоқчиман.

Инглизлар қизиқ халқ анча. Ичиш учун бировнинг мушуги туғишини-да сабаб қилиб кўрсатадиганларга ўхшайди бу халқ. Сабаб топиб олишганига қаранг-да энди. Футбол чиндан ҳам Англияда миллат ўйини, деб юборасан киши. Акс ҳолда, ўн кун ичида тўртта турни ўтказиб юборишга ким ҳам жазм этарди?

Олдин қора халққа совғалар улашган аристократлар бугунги кунда ишқибоз аҳлини ҳар икки-уч кунда “яшил коробкалар” билан хурсанд қилишмоқда.

Бу – футбол, қайсики тўртбурчак шаклидаги каттакон коробкада ўтадиган беллашув.

Бу ўйинлар инглиз ишқибозлари ҳаётида чуқур из қолдирмоқда: ҳам байрамлари чиройли ўтади, ҳам йилдан йилга футбол билан ўтиб олишади. Мэтр мураббийлар эса, айнан ушбу саналарда ўтадиган кетма-кет баҳсларга ўзгача эҳтиром билан қарайдилар. Уларнинг ютуғи, рақибларининг қоқилишлари ва шунинг натижасида юзага келадиган катта тафовут уларга жудаям зарур бўлади.

“Боксинг дэй” қироли, шак-шубҳасиз сэр Алекс Фергюсон эди. “МЮ”нинг чемпионлиги айнан шу кунларда ҳал бўлишига кўникиб қолгандик. Жамоаларнинг захира имконияти, жисмоний ҳолати ва кучларни тенг тақсимлаш санъати “боксинг дэй”да намоён бўлишини шотландиялик мутахассис жуда кўп исботлаган.

“Боксинг дэй” ўйинларини ҳозирда Англиянинг турли жамоаларига мухлислик қиладиган ишқибозлар интиқлик ила кутишмоқда. Улар ҳали бунақа тиғизликни кўрмаган Конте ва Гвардиола бу саналарда нима қилишини ва “боксинг дэй” пири бўлмиш Моуриньо ушбу вазиятдан қай тарзда фойдаланишини билишмайди. Жавоблар олишмоқчи. Ҳа, ҳамманинг нигоҳи шу кунларда футбол ватанига қаратилган.

… Яна хаёлан орқага “қайтаман”. Ўзимнинг жонажон юртимга. Муҳаммад Юсуф айтганидек, чала қолар бўлди яна саёҳат. Ҳар ҳафта шиддатли ўйинлари бор ва шу билан ҳам бу спектаклларга тўймаётган юрт мухлисларига ҳавасим келганини сезаман. Улар бир ҳафталик оралиққа чидаёлмаяптилар, биз эса, бир фасллик оралиқни ҳам кўрдим демай ўтказиб юборяпмиз, қойил! Ҳеч бўлмаса “Boxing year”имиз йўқ бизнинг.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 22.12.2016 11:39. Ўқилди: 10875 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.