Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Фенербахче» Байно-Гиттенс трансфери бўйича баёнот берди

Лондоннинг «Челси» клуби вингери Джейми Байно-Гиттенс «Фенербахче»нинг қизиқишлари доирасига кирмайди. Бу ҳақда Туркия клуби матбуот хизмати маълум қилди.

«Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган «Фенербахче»нинг Байно-Гиттенсга қизиқишаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Сохта трансфер хабарлари орқали «Фенербахче» номидан фойдаланишга бўлган уринишлар ҳеч қандай натижа бермаслигини аниқ таъкидлаймиз», — дейилади клуб хабарида.

Ўтган мавсумда 22 ёшли Байно-Гиттенс барча мусобақаларни ҳисобга олганда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та результатив узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16.08.2026 15:09. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар: 0 та.