Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рожерс «Челси»га ўтиш қарорини қандай қабул қилганини айтиб берди

«Челси»нинг янги ярим ҳимоячиси Морган Рожерс ушбу ёзда Лондон клубига ўтиш қарорига қандай келгани ҳақида фикр билдирди.

«Бу осон қарор бўлмади. Бутун ёз давомида, хусусан Жаҳон чемпионати пайтида бор эътиборимни футболга қаратмоқчи эдим. Жамоа таркиби қандай бўлиши, қандай муҳит шаклланиши ва барча муҳокамалар натижаси маълум бўлгач, бир қарорга келишни афзал кўрдим.

Бундай қарорни қабул қилишга қодирлигимга ишонч ҳосил қилишни истагандим. Секин-аста турли деталлар ягона бир манзарани ҳосил қилди. Рис, Коул Палмер ва мураббий Хаби Алонсо билан гаплашдим — ва уларнинг ҳар бири билан бўлган мулоқот менга: Ҳа, бу мен учун энг тўғри танлов, деган ишончни берди», — деди Рожерс Sky Sports нашрига.

Киритилди: 16.08.2026 17:14. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар: 0 та.