Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рожерс: «Бир-биримизга ёрдам беришни жуда яхши тушунамиз»

«Челси»нинг янги аъзоси Морган Рожерс жамоадоши ва яқин дўсти Коул Палмер билан майдондаги муносабатлари ҳамда тактик мослашуви ҳақида фикр билдирди.

«Одамлар "Улар қандай қилиб бирга ўйнашади? Майдонга иккаласини қандай жойлаштириш мумкин?" деб муҳокама қилишаётганини кўрдим. Аммо ўйлашимча, Коул иккимизнинг сифатларимиз бутунлай фарқ қилади.

У кўпроқ узатмалар ва комбинациялар орқали ўйинни боғлайди, яратади. У худди рассомга ўхшайди. Мен эса анча тўғридан-тўғри ҳаракат қиладиган, жисмонан бақувват ва тез-тез олдинга борадиган ўйинчиман. Биз бутунлай фарқлимиз ва айнан шу сабабли бир-биримизни жуда яхши тўлдирамиз.

Жоао Педро ҳам ҳозир жуда ажойиб спорт форпада. Мавсум олди йиғинда қандай ўйнаётгани кўриниб турибди. Жамоада доим ҳам тилга олинавермайдиган бошқа кучли футболчилар ҳам жуда кўп. Мен барча билан бирга ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Мен Палмернинг ўйинини, у эса менинг ўйинимни 14 ёшлигимизданоқ яхши билади. Англия ёшлар терма жамоаларида бирга ўйнаганмиз, шунинг учун қандай ҳаракат қилишни ва бир-биримизга яхшироқ қирраларимизни очишга қандай ёрдам беришни жуда яхши тушунамиз.

Энг яқин дўстларингдан бири билан бирга ўйнаганингда, соғлом рақобат пайдо бўлади — ҳар ким бошқасидан ўзини кўрсатишга интилади ва шу орқали бир-бирини олдинга суради. Аммо бу ерда аниқ чегара бор: жамоа ва ғалаба ҳамиша биринчи ўринда туради.

Ташқаридан к