Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Сент-Этьен»дан идеал старт

«Сент-Этьен» Франция иккинчи дивизионида ажойиб натижалар қайд этмоқда. Номдор клуб чемпионатнинг дастлабки бешта учрашувида ҳам ғалаба қозониб, юқори дивизионга қайтиш борасидаги жиддий мақсадларини яққол намоён қилди.

Ҳаммаси 1-турда «Сошо» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошланди. Кейин «Сент-Этьен» «Клермон»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шундан сўнг «Гренобль» 4:0 ҳисобида тор-мор қилинди.

Навбатдаги турда жамоа «Дижон»ни 3:2 ҳисобида енгди. Бу ҳозирча «Сент-Этьен» учун мавсумдаги энг қийин ғалаба бўлди.

Шанба куни эса жамоа «Монпелье»ни ҳам 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Лига 2да бундай муваффақиятли стартни сўнгги бор 2018 йилда «Метц» қайд этган эди.

Кейинги турда «Сент-Этьен» «Дюнкерк»ка қарши майдонга тушади. Учрашув 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 06.09.2026 05:04. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар: 0 та.