Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Арсенал» Гимараэс ўрнига яна уч қиммат футболчини кўриб чиққан

Лондоннинг «Арсенал» клуби ўтган ёзда Бруно Гимараэс ўрнига бошқа ярим ҳимоячини ҳам харид қилиши мумкин эди.

Август ойи бошида «канонирлар» бразилиялик футболчини «Ньюкасл»дан 87,5 миллион еврога сотиб олди.

Журналист Сами Мокбель маълумотига кўра, пойтахт клуби вакиллари «Ньюкасл»нинг яна бир ярим ҳимоячиси Сандро Тонали, «Борнмут» футболчиси Алекс Скотт ва «Астон Вилла»дан Амаду Онана номзодларини ҳам жиддий кўриб чиққан.

Бельгиялик Онана июль ойи бошига қадар «Арсенал» қизиқиш доирасида бўлган, аммо кейинчалик хочсимон пай жароҳати сабаб сафдан чиққан.

Бруно Гимараэс янги мавсумда Микель Артета жамоаси сафида иккита ўйин ўтказди.

28 ёшли ярим ҳимоячининг Англия амалдаги чемпиони билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 06.09.2026 05:10. Ўқилди: 1955 марта. Фикрлар: 0 та.