Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Симеоне: "Салбий фикрларга ўрганиб қолганмиз"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа манзилига билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди.

"Айрим инсонларнинг салбий муносабатига ўрганиб қолганмиз. Аммо бу ўсиш жараёнининг бир қисми, шунинг учун бундай танқидларни қабул қиламиз.

Биз ҳали ҳам янги жамоа қуряпмиз. Чунки беш нафар футболчи кетди ва уларнинг ўрнига яна беш нафар янги ўйинчи келди.

Биз яхшироқ бўлдик, аммо бизга вақт керак. Футболда эса ҳеч ким сизга вақт бермайди", — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Atletico Universe.

"Атлетико" аввал "Атлетик"ка 0:3 ва "Ливерпуль"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган, шундан сўнг "Реал Сосьедад"ни 3:0 ҳисобида енгган.

Ла Лиганинг дастлабки 5 туридан кейин мадридликлар 10 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

16 сентябрь куни Симеоне шогирдлари ўз майдонида "Осасуна"ни қабул қилади.

Киритилди: 16.09.2026 11:03. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар: 0 та.