ОФК 2018 йилнинг энг яхшилари тақдирланди

ОФК 2018 йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида 2018 йилнинг Осиёдаги энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда қўйидаги номинациалар бўйича ғолиблар аниқланди:

1. “Осиё Жавоҳири” соврини - Жанг Жилонг (Хитой)

2.Энг яхши федерация

Ривожланган - Япония

Ривожланаётган - КХДР

Ривожланишга интилаётган - Мўғулистон

3.Оммавий футболчини ривожлантириш бўйича соврин

Ривожланган - Хитой

Ривожланаётган - Сингапур

Ривожланишга интилаётган - Фаластин

4.Йилнинг энг яхши мураббийи (Аёллар) - Асако Такакура (Япония)

5.Йилнинг энг яхши мураббийи (Эркаклар) - Го Оива (Япония)

Мазкур соврин учун шунингдек ҳамюртимиз ОТЖ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам даъвогарлик қилаётганди. Бироқ соврин Ҳайдаровга насиб қилмади.

6.Йилнинг энг яхши футзалчиси - Али Асқар Ҳассанзода (Эрон)

7.ОФК Президентининг махсус соврини – Таиланднинг "Wild Boar" болалар футбол клуби ҳамда Япониянинг U-20 бош мураббийи Футоши Икеда

8.Йилнинг энг яхши футболчиси (Аёллар) - Ван Шуан (Хитой)

9.Йилнинг энг яхши футболчиси (Эркаклар) - Абдулкарим Ҳассан ("Ал-Садд", Қатар)

Шунингдек, қуйидаги тўртта соврин ўз эгаларига бугун эмас бошқа кун топширилади:

1.Йилнинг энг яхши ҳаками - Алиризо Фағони (Эрон)

2.Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Аёллар) - Саори Такарада (Япония)

4.Бошқа қитъада ўйнайдиган энг яхши осиёлик футболчи - Макото Хасебе (Япония)


Манба: www.stadion.uz.
21:18, 28.11.2018
Фикрлар ёпилди