Ноябрь ойининг энг яхши дарвозабони – Игнатий Нестеров

Ноябрь ойининг энг яхши дарвозабони – Игнатий Нестеров

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ой энг яхшиларни аниқлаб келди.

Ташкил этилган сўровномада PEPSI  Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этиб келишди. Шунингдек, мухлислар овози ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинди. 

Мана Суперлиганинг 2018 йилги мавсуми ҳам якунига етди. Ортда қолган ноябрь ойида Суперлигада 28-29-30-31-32-тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур учрашувларда бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. Қолаверса, жамоасининг муҳим очколар қўлга киритишида хисса қўшишди. 

Ноябрь ойининг энг яхши дарвозабонини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Локомотив” жамоаси посбони – Игнатий Нестеров энг кўп очко тўплади. Миллий терма жамоамиз дарвозабони ўтган ойда 4та ўйинда “темирйўлчилар” дарвозасини қўриқлаб, улардан 2тасини қуруқ ўтказди, яъни ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Шу тариқа, Суперлига жамоалари мураббийлари, сардорлари ва футбол мухлислари ўртасида ташкил этилган сўровнома натижалари айнан Нестеровни ноябрь ойининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этди. 


Манба: www.pfl.uz
19:28, 07.12.2018
Фикрлар ёпилди
Вверх