Месси КОНМЕБОЛдан узр сўради

Месси КОНМЕБОЛдан узр сўради

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Аргентина футбол ассоциациясидан мактуб олди.

La Nación нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу хатда Лионель Мессининг узрномаси ёзилган бўлган. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сардори КОНМЕБОЛни коррупция ботқоғига ботганликда айблаган эди.

Шу тариқа, КОНМЕБОЛ Мессига нисбатан олиб бораётган суриштирув ишларини якунлаши ва футболчини дисквалификация қилмаслиги лозим.


Манба: soccernews.ru
01:51, 21.07.2019
Фикрлар ёпилди