ВХЛ. «Ҳумо» яна мағлуб бўлди

ВХЛ. «Ҳумо» яна мағлуб бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси бугун ВХЛ доирасидаги навбатдаги ўйинини ўтказди. Бу ҳақида Olamsport нашри хабар берди.

Бу сафар ҳамюртларимиз сафарда Твернинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс олиб боришди. 

Вакилларимиз баҳсни жуда яхши ўтказишди. Хаттоки ўйин вақтида ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олишди. Асосий вақт 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Овертаймда эса омад мезбонларга кулиб боқди. 

"Динамо" (Тверь) - "Ҳумо" (Тошкент) 4:3 (овертайм) 

Голлар:

1-период: Кобелев 10:53 - 1:0, Пластинин 12:41 - 2:0, Григоренко 13:07 - 1:2, Ерохин 15:01 - 2:2.

2-период: Ильин 01:19 - 2:3.

3-период: Пластинин 04:45 - 3:3.

Овертайм: Шипов 04:56 - 4:3.

Энди "Ҳумо" навбатдаги ўйинини 15 октябрь куни Санкт-Петербургда "СКА-Нева" жамоасига қарши ўтказади. 17 октябрь куни эса Питернинг ўзида "Динамо"га қарши ўйин ташкил этилади. 21 октябрдан эса Тошкентда ўйинлар серияси старт олади. 


Манба:
22:49, 13.10.2019
Фикрлар ёпилди