Агар “Тоттенхэм” тўртликдан жой олса, Моуриньо 2 миллион фунт бонус ишлайди

Агар “Тоттенхэм” тўртликдан жой олса, Моуриньо 2 миллион фунт бонус ишлайди

Англия ОАВси тарқатган маълумотларга қараганда, Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсумда қўшимча 2 миллион фунт ишлаб олиши мумкин, агар «шпорлар» кучли тўртликдан жой оладиган бўлса.

Аввалроқ, португалиялик мутахассиснинг “Тоттенхэм” даги йиллик маоши 15 миллион фунт эканлиги ҳақида хабарлар тарқатилган.

Айни пайтда «Тоттенхэм» 12 учрашувда 14 очко жамғариб АПЛда 14-ўринни эгаллаб турибди.

«Тоттенхэм» янги бош мураббий қўл остида 23 ноябрь куни «Вест Хэм» клубига қарши майдонга тушади.


Манба:
12:28, 22.11.2019
Фикрлар ёпилди