Хайрулла Ҳамидовнинг бугунги иш режаси

Хайрулла Ҳамидовнинг бугунги иш режаси

"Futbol TV" телеканали шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўзининг телеграмдаги канали орқали бугунги иш режаси билан таништириб ўтди.

"20:00да "Футбол ТВ" каналида "Фан-тайм" кўрсатуви бошланади. Кўрсатув ҳафта ўйини — "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" мухлислари ўртасидаги баттл, қизиқарли ўйинлар ва теша тегмаган янгиликлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Биласизми, миллат жамоаси ўйнаётганда юрак уриши тезлашади. Биз ҳам "Фан-тайм"ни ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАМИЗНИНГ ҒАЛАБАСИ билан табриклаб бошлашни истаяпмиз. Буёғига Европа суперклубларининг бенефисига роҳатланиб қараймиз.

21:30даги ўйинни ҳам биргаликда кузатамиз. Шеригим Ҳасан Турдиалиев бошлаб туради, етиб келиб давом эттираман мен.

Уни ҳам олимпиячиларимиз яримфинали билан бошлаш насиб этсин. Омин! Кўришгунча!!!", — дея маълумот тарқатди ҳамкасбимиз.

Шунингдек, Хайрулла Ҳамидов бугун:

18:30да "Иккинчи ўнйиллик..." кўрсатувида,
19:35да Футбол студияда,
20:00да "Фан-тайм"да ва
21:30да "Энфилдда"ги ўйинда
ишлайди.


Манба: www.stadion.uz.
16:46, 19.01.2020
Фикрлар ёпилди