Англия Премьер Лигасида тарихий рекорд ўрнатилди

Англия Премьер Лигасида тарихий рекорд ўрнатилди

Англия Премьер Лигасининг 2-тур учрашувлари ортда қолди.

АПЛнинг мазкур туридаги 10 та ўйинда жами 44 та гол урилди. Бу Англияда 20 та клуб иштирок этаётган давр учун рекорд натижа ҳисобланади.

Бундан аввалги рекорд 2010/11 йилги мавсумнинг 24-турида қайд этилганди. Тўққиз йил аввал бир тур давомида 43 та гол урилган.

Қайд этиш жоиз, 2-турдаги ўнта ўйиннинг ҳаммасида гол урилди. Учта баҳсда еттитадан тўп киритилган: «Эвертон» — «Вест Ҳэм» (5:2), «Лидс» — «Фулҳэм» (4:3) ва «Саутҳэмптон» — «Тоттенҳэм» (2:5). Энг кам гол «Астон Вилла» — «Шеффилд Юнайтед» баҳсида (1:0) қайд этилган.


Манба: daryo.uz
18:23, 22.09.2020
Фикрлар ёпилди