Превью. «Шаҳр Ходро» - «Пахтакор»

Превью. «Шаҳр Ходро» - «Пахтакор»

«Пахтакор» Осиё чемпионлар Лигаси 6-турида ҳал қилувчи баҳсда Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоаси билан беллашади.

Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоамизни нимчорак финалга олиб чиқади. Шу сабабли мазкур беллашув гуруҳ босқичидаги энг муҳим учрашувга айланади. "Пахтакор" сафида Сардор Собирхўжаев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйнай олмайди.

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мис Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Жамоа бош мураббийи яқинда фаолиятини тугатган дарвозабон Маҳди Раҳматий саналади. У Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйинда дарвозани қўриқлаганди. Унга тажрибали мутахассис Муҳаммад Навазий ёрдамлашиб келмоқда.

"Шаҳр Ходро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 23 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Доҳадаги "Ал-Жануб" стадионида бошланади.

"Шаҳр Ходро"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Маҳди Раҳматий
22. Муҳаммаджавод Киа
33. Матин Сафаиан

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъматий
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражий
17. Ҳасан Жаъфарий
27. Муҳаммадали Фарамарзий
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар
8. Акбар Содиқий
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
16. Алиризо Асадабадий
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфарий
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Қози Нажафабадий
14. Омид Мансурий
20. Муҳаммадризо Халатбарий
21. Саид Содиқий
76. Муртазо Хуросоний


Манба: pakhtakor.uz
20:54, 22.09.2020
Фикрлар ёпилди