Миржалол Қосимов: «Бавария» ҳам ёш жамоа эмас, лекин 8:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда»

Миржалол Қосимов: «Бавария» ҳам ёш жамоа эмас, лекин 8:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда»

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) баҳсидан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин икки жамоа учун муҳим эди. Бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доим қизиқ кечган. Ўйинни ёмон бошламадик, аммо иккинчи 25 дақиқаликда ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва ҳимояга ўтириб олдик. Натижада ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Дарвозабоннинг хатоси бизда ҳам, рақибда ҳам кўзга ташланиб турган эди. Ишончли ўйин кўрсатишмаётган эди. Футбол шуниси билан қизиқ.  

Иккинчи бўлимда хатодан унумли фойдаландик. Рақиб ҳужумга ўтган пайтда бир нечта қулай вазиятга эга бўлдик ва якунда Жасурнинг голи эвазига ғалаба қозондик. Майдон сифати бироз қийинчилик туғдирди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

– Мавсум тугашига оз қолди. Кейинги мавсум учун селекция ишлари бошландими?

Албатта, селекция ишлари бўлятпи, кузатяпмиз. Бу фақатгина бизга боғлиқ бўлган жиҳат эмас. Ёшларга ҳам имкон берамиз. Бугун ҳам Сардор Абдунабиев таркибга жалб этилди. Яхши ўйинчиларни қаердан олиш керак? Бу ҳам муаммо. "Бавария" ҳам ёш жамоа эмас, лекин 8:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Лекин, клуб тарихи, академияси ҳам бор. 

– Шаҳзод Нурматовни қайси кретиялар бўйича майдонга туширасиз. У майдонда кўп қийналади...

– Кимга осон? Хоҳласанг сен ҳам кел сени ҳам қўйиб кўраман (кулади). Захирадаан майдонга тушганлар менимча ёмон ўйин кўрсатишмади. Қўл остимдаги шогирдларимдан фойдаланишга ҳаракат қиляпман 


Манба: www.stadion.uz.
21:29, 22.09.2020
Фикрлар ёпилди