Финал | ||||
---|---|---|---|---|
30.01.2016 | ||||
19:45 | Жанубий Корея | 2-3 | Япония | |
3-урин учун | ||||
29.01.2016 | ||||
19:45 | Қатар | 1-2 | Ироқ | |
Ярим финал | ||||
26.01.2016 | ||||
21:30 | Қатар | 1-3 | Жанубий Корея | |
18:30 | Япония | 2-1 | Ироқ | |
Чорак финал | ||||
23.01.2016 | ||||
21:30 | БАА | 1-3 | Ироқ | |
18:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Иордания | |
22.01.2016 | ||||
21:30 | Қатар | 2-1 | КХДР | |
18:30 | Япония | 3-0 | Эрон | |
3-тур | ||||
20.01.2016 | ||||
21:30 | D | БАА | 3-2 | Вьетнам |
21:30 | D | Иордания | 0-0 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Аҳмад Алауддин | Қатар | 6 |
2 | Квон Чанг-Хун | Жанубий Корея | 5 |
3 | Абдулкарим Ҳассан | Қатар | 4 |
4 | Мун Чанг-Жин | Жанубий Корея | 4 |
5 | Лиао Лишенг | Хитой | 3 |
6 | Юя Кубо | Япония | 3 |
7 | Умар Харбин | Сурия | 3 |
8 | Шоя Накажима | Япония | 2 |
9 | Моҳанад Абдулраҳим | Ироқ | 2 |
10 | Такума Асано | БАА | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Январда Қатарда ўтадиган Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибимиз саналган Жанубий Корея олимпия терма жамоаси тайёргарликни юқори даражада давом эттирмоқда.
Бугун корейслар Тегу шаҳрига яқин Палгонсан тоғидаги Кадбави чўққисига кўтарилишди. Корейслар орасида: “Бу чўққида чин дилдан тилак сўралса – албатта ижобат бўлади”, - деган гап юради. Шу боисдан бутун Кореядан бу ерларга келадиган зиёратчилар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, университетларга кириш имтиҳонлари яқинлашаётган айни кунларда ҳам бу ер одамлар билан гавжум. Чўққига чиқиш учун футболчилар ва мураббийлар штаби 1300та тошли зинадан кўтарилиш учун 40 дақиқани сарфлашларига тўғри келди. Ҳам зиёрат, ҳам жисмоний машқ вазифасини бажарган бу кўтарилиш барчага ўзгача руҳ бағишлади. Мураббийлар штаби тоғнинг юқори чўққисида дастурхон ёзиб, зиёфат ўтказди ва ўз тилакларини билдиришди. Ҳаво ҳарорати +9 даража бўлган Палгонсан тоғида баҳор кайфияти ҳукмрон.
Тоғнинг юқори нуқтасида бош мураббий Шин Тэ Йонг маҳаллий “Daily Sports ” нашрига дилига тугиб қўйган сўзларини ошкор этди: “Биз Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига катта умидлар билан тайёргарлик кўряпмиз. Шу мақсадда бу ерга келиб, ўз дуоларимизни билдиряпмиз. Дуолар албатта ижобат бўладиган жой дейишганлиги учун бу ерга келдим. Чўққидан туриб: “Олимпиадага боришни истайман”, - дея дуо қилдим. Ижобат бўлишини истайман. Мен Бразилияга кўп борганман. Айниқса, Сан-Паулу ва Сантос шаҳарларида бўлганман. Бразилиянинг бир қанча фестивалларини қизиқиш билан кузатганман. Лекин Рио-де-Жанейрога ҳали бориб кўрмаганман. Келаётган йилда шогирдларим билан Риога боришни ва у ерда тарих яратишни истайман”, - деди Шин Тэ Йонг.
Корейслар бош мураббийи тоққа чқишни яхши кўришини таъкидлаб шундай деди: “Мен футболчилик давримда ҳам, мураббийликка илк қадам қўйган чоғларимда ҳам тоққа чиқишни яхши кўрганман. Тоғда тоза ҳаво ва енгил ҳаракатлар кишини завқлантиради. Шогирдларимга ҳам доим тоққа чиқишни уқтираман. Ўйлайманки, бугун мен билан келган шогирдларим “Асосий таркибдан жой олишни истайман”, “Саломат бўлишни истайман” каби тилаклар билан бирга “Риога боришни истайман”, деган тилаклар кўпроқ билдирган”.
Шунингдек, бош мураббий Шин Тэ Йонг ҳужум чизиғидаги ишонган футболчиларидан бири Хванг Хи Чан (19ёш, “Зальцбург”, Австрия) ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди: “Шубҳасиз, Хванг Хи Чан ҳужум чизиғимизнинг энг асосий фигураларидан ҳисобланади. Уни ўз клуби Осиё Чемпионатига юбормаслиги аниқ эди. “Зальцбург” клуби директори Кореяга саёҳатга келганлигидан фойдаланиб, уни уйимга таклиф этдим ва унинг ишончини қозона олдим. Шундоқ ҳам ҳужум чизиғимиз заиф. Лекин мен Хванг Хи Чанга ишонаман”.
Корейслар бош мураббийи мусобақа олдидан ўз хавотирларини ҳам яшириб ўтирмади: “Ҳимоя чизиғидаги муаммоларни аста-секинлик билан бартараф этяпмиз. Ярим ҳимоядан кўнглим тўқ. Аммо ҳужум чизиғидан хавотирдаман. Совуққонлик билан кутилмаган қарорлар чиқариш ёки гол хидини олдиндан сезиш каби қобилиятларни ўргата олмайман. Бу туғма бўлади. Лекин шогирдларимни тушкунликка туширмоқчи эмасман. Улар жуда меҳнаткаш”.
Бош мураббий Шин Тэ Йонг баъзи қарорлари билан футболчиларни руҳлантириши орқали ҳам таниш. У 2009 йили мураббий сифатидаги илк ўйинида “Сеонгнам”ни майдонга бошлаб чиққан ва шогирдлари ғалаба қозонса, реслинг либоси кийиб чиқишини айтган эди. Илк ўйинда шогирдлари “Поҳанг Стилерс”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин тугаши билан майдоннинг ўзида Шин Тэ Йонг костюм-шимини ечди ва ичидан кийиб олган реслинг либосини бутун стадионга намойиш қилган эди. Қатардаги чемпионатда ҳам Шин Тэ Йонг ғалабани ўзига хос нишонлаш ниятида: “Финал ўйинида корейс миллий либоси – ҳанбокни кийиб чиқишни ўйлаб турибман. Ярим финалдаги ғалаба – Риога боришни кафолатлайди ва мен буни миллий либосда нишонлаш истагидаман. Шогирдларимга Қатарда 1 февралгача қолишимизга етадиган чамадон тайёрлашни буюрдим (финал ўйини 1 февраль куни бўлади). Шахсан мен Қатарда 1 февралгача бўлишни истаяпман”, - деди Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг.
Илк рақиб Ўзбекистон олимия терма жамоаси ҳақида эса корейслар бош мураббийи қисқагина қилиб: “Кучли рақиб. Лекин катта хавотирга ўрин йўқ. Кўпчилик гуруҳда Ироқни кучли демоқда. Мени эса кўпроқ Ўзбекистон ташвишга солади. Ўзбекистон ҳақида бир қанча маълумотларга эгаман ва рақибни фаол ўрганяпман. Улар ҳақида яна бир қанча нарсаларни билиб беришларини илтимос қилганман. Гуруҳдан чиққач, қайси рақиб рўбарў келиши аҳамиятсиз”, - деди.
Корейс ОАВлари хабарлари асосида Отабeк ЙЎЛДОШEВ тайёрлади.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 9 |
2 | Эрон | 3 | 6 |
3 | Сурия | 3 | 3 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | КХДР | 3 | 2 |
3 | Саудия Арабистони | 3 | 2 |
4 | Таиланд | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 7 |
2 | Ироқ | 3 | 7 |
3 | Ўзбекистон | 3 | 3 |
4 | Яман | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 7 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | Австралия | 3 | 4 |
4 | Вьетнам | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|