Финал | ||||
---|---|---|---|---|
30.01.2016 | ||||
19:45 | Жанубий Корея | 2-3 | Япония | |
3-урин учун | ||||
29.01.2016 | ||||
19:45 | Қатар | 1-2 | Ироқ | |
Ярим финал | ||||
26.01.2016 | ||||
21:30 | Қатар | 1-3 | Жанубий Корея | |
18:30 | Япония | 2-1 | Ироқ | |
Чорак финал | ||||
23.01.2016 | ||||
21:30 | БАА | 1-3 | Ироқ | |
18:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Иордания | |
22.01.2016 | ||||
21:30 | Қатар | 2-1 | КХДР | |
18:30 | Япония | 3-0 | Эрон | |
3-тур | ||||
20.01.2016 | ||||
21:30 | D | БАА | 3-2 | Вьетнам |
21:30 | D | Иордания | 0-0 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Аҳмад Алауддин | Қатар | 6 |
2 | Квон Чанг-Хун | Жанубий Корея | 5 |
3 | Абдулкарим Ҳассан | Қатар | 4 |
4 | Мун Чанг-Жин | Жанубий Корея | 4 |
5 | Лиао Лишенг | Хитой | 3 |
6 | Юя Кубо | Япония | 3 |
7 | Умар Харбин | Сурия | 3 |
8 | Шоя Накажима | Япония | 2 |
9 | Моҳанад Абдулраҳим | Ироқ | 2 |
10 | Такума Асано | БАА | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Юртимизда давом этаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида 3-тур баҳслари якунланди.
Турнинг сўнгги баҳслари D гуруҳи вакиллари иштирокида бўлиб ўтди ҳамда уларнинг бирида Япония Саудия Арабистони билан «Локомотив» стадионида тўқнаш келди. Вазиятларга бой ўтган учрашувда «кунчиқар юрт вакиллари» 2:1 ҳисобидаги минимал ғалабани тантана қилди ҳамда гуруҳда биринчи ўринни олган ҳолда плей-оффга йўл олди. Энди чорак финалда Коичи Тогаши шогирдлари Иордания билан тўқнаш келади. Саудия термаси эса 3 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
Қуйида ушбу икки терма жамоа мураббийлари иштирок этган матбуот анжуманини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Саудия Арабистони устози Салоҳ Ал-Муҳаммади баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Шогирдларим яхши таассурот қолдирди. Биринчи таймдан у қадар кўнглим тўлгани йўқ. Биринчи голгача ҳаммаси яхши эди. Ушбу голгача кўп вазиятларга эга бўлдик. 2 та яққол имкониятни голга айлантира олмаганимиздан афсусдаман. Бироқ реферилардан кўнглим қолиб кетди. Улар жуда кўп хато қилишди. Икки вазиятда бизнинг фойдамизга пенальти берилиши керак эди. Уларга нисбатан норозилигимиз кучли.
Баҳсда икки жамоанинг тажрибаси яққол кўзга ташланди. Майдонда умуман ҳар хил эдик. Рақиб анча кучли эди. Бундан олдинги икки йирик турнирда иштирок этдик. «Arab Cup» ҳамда Фаластин ёшлар лигасида фаол қатнашдик. Шу сабабли ушбу мусобақага тўлиқ тайёрланиш бўлмади. Хитойга ютқаздик. У ҳам анча аламли бўлди. Улар бизга қарши яхши тайёрланишган эди.
Ушбу мусобақага муҳим ўйинчимиз (Абдулла Радиф) жуда кеч етиб келди. Унинг клуби футболчимизга терма йиғинига рухсат бермади ҳамда тайёргарлик Абдуллада кўнгилдагидек чиқмади», — деди мураббий.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Япония термаси устози Коачи Тогаши иштирок этди.
«Саудия ҳар хил схемада ўйновчи жамоа ҳисобланади. Улар кутганимдан тамомила бошқача кайфиятда майдонга тушишди. Саудияда ўзгача система мавжуд. Бундан олдинги икки ўйин анча қийин бўлди. Кучли кайфиятда ўйнашни режа қилгандик. Иккинчи таймда тактикамиз ўзгарди. Руҳий томонга эътибор бердик. Чунки параллель учрашувга ҳам қарашимга тўғри келди. Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман».
Шунингдек, ушбу баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Курью Матсуки ҳам учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди: «Яхши ўйнашимни олдиндан билгандим. Бироқ ҳозир бу натижани ўйлашдан фойда йўқ. Аллақачон кейинги ўйинга эътиборимни қаратаман», деди футболчи.
Япония қолган гуруҳ ғолибларидан фарқли ўлароқ 9 очкони қўлга киритди. Бунга қандай эришдингиз?
«Йигитларга қўшимча мотивация беришим шартмас. Ўйинчиларнинг ўзи ҳаммасини билади. Уларда йирик турнирларда қатнашиш тажрибаси етарли. Биз анча босиқликда ҳаракат қиламиз.
Бугунги рақибнинг кучли томони ҳақида нима дея оласиз?
«Жисмоний томонлама анча бақувват ўйинчилар ҳаракат қилди. Улар кросс узатмаларда зўр ўйнашади.
Ўтган турларда ассист ҳамда гол берган Сано нега бугун ўйнамади? Уни нега асрадингиз?
Сано кучли ўйинчи. Саудиядан кейинги ўйинларга туширишим мумкин. Саудия қандай ўйнашига қарадик ва унга эҳтиёж қолмади. Ундан ташқари ҳам кўп танловларимиз бор. Бизда барча 23 та тенг кучли футболчилар йиғилган.
Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 9 |
2 | Эрон | 3 | 6 |
3 | Сурия | 3 | 3 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | КХДР | 3 | 2 |
3 | Саудия Арабистони | 3 | 2 |
4 | Таиланд | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 7 |
2 | Ироқ | 3 | 7 |
3 | Ўзбекистон | 3 | 3 |
4 | Яман | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 7 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | Австралия | 3 | 4 |
4 | Вьетнам | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|