Финал | ||||
---|---|---|---|---|
30.01.2016 | ||||
19:45 | Жанубий Корея | 2-3 | Япония | |
3-урин учун | ||||
29.01.2016 | ||||
19:45 | Қатар | 1-2 | Ироқ | |
Ярим финал | ||||
26.01.2016 | ||||
21:30 | Қатар | 1-3 | Жанубий Корея | |
18:30 | Япония | 2-1 | Ироқ | |
Чорак финал | ||||
23.01.2016 | ||||
21:30 | БАА | 1-3 | Ироқ | |
18:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Иордания | |
22.01.2016 | ||||
21:30 | Қатар | 2-1 | КХДР | |
18:30 | Япония | 3-0 | Эрон | |
3-тур | ||||
20.01.2016 | ||||
21:30 | D | БАА | 3-2 | Вьетнам |
21:30 | D | Иордания | 0-0 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 507 |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Аҳмад Алауддин | Қатар | 6 |
2 | Квон Чанг-Хун | Жанубий Корея | 5 |
3 | Абдулкарим Ҳассан | Қатар | 4 |
4 | Мун Чанг-Жин | Жанубий Корея | 4 |
5 | Лиао Лишенг | Хитой | 3 |
6 | Юя Кубо | Япония | 3 |
7 | Умар Харбин | Сурия | 3 |
8 | Шоя Накажима | Япония | 2 |
9 | Моҳанад Абдулраҳим | Ироқ | 2 |
10 | Такума Асано | БАА | 2 |
тўлиқ жадвал » |
4 ноябрь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2012 баҳсларига киришадилар. 1-тур учрашувида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб бориб, турнирдаги илк очколарини олишга ҳаракат қиладилар. Мзкур учрашув олдидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Аббосбек Махсталиев билан бўлажак учрашув ҳамда умуман бошланажак Осиё чемпионати ҳақида суҳбат уюштирдик.
-Аббос, эртага Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушасизлар. Учрашув олдидан рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?
-Бир неча ой олдин биз Вьетнам терма жамоаси билан халқаро турнирда ўйнагандик. Ўшанда биз улар устидан йирик - 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Албатта, у бошқа турнир эди ва эртанги ўйин бошқача тарзда кечиши аниқ. Шунинг учун ҳам эртанги баҳсга жиддий равишда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳар қандай турнирдаги биринчи ўйин жуда қийин кечади ва эртага бизга осон бўлмаслиги аниқ. Яқиндагина якунига етган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувни эсга олиш кифоя (3:2). Ваҳолангки, саралаш баҳсларида ҳиндлар 9:0 ҳисобида тор-мор этилганди. Ўйлашимча, бу бизнинг терма жамоа учун яхши дарс бўлиб хизмат қилади.
-Вьетнамнинг ўзига яраша кучли томонлари ҳам бордир?
-Албатта. Улар қарши ҳужумга тезкорлик билан ўта оладилар. Шунингдек, улар тўпни бир-бирларига яхши ошира оладилар. Вьетнам терма жамоасида бир етакчи футболчи ҳам бор. У марказий ярим ҳимояда 10-рақам остида тўп суради. Жамоа ўйини кўп ҳолатда айнан мана шу футболчига боғлиқ.
-Жуда ёш бўлишингизга қарамай, кўпгина йирик турнирларда қатнашишга муваффақ бўлдингиз. Биргина Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ёдга олиш кифоя. Шундай бўлсада айтингчи, эртага бошланажак турнир олдидан ҳаяжон ҳис қиляпсизми?
-Ҳа, албатта. Ҳаяжон ҳар доим бўлади. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳаяжонни ҳис қилиб турамиз. Сабаби, ўртага жуда кўп нарса тикилган бўлади.
-Вьетнам терма жамоасини ниманинг эвазига мағубиятга учратиш мумкин? Ўзбекистон терма жамоасининг кучли томони нимада деб ўйлайсиз?
-Ўйлашимча, бизда жуда яхши жамоа йиғилган. Яъни, биз бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келамиз. Бу эса, майдонда бир-биримизни жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишимизга имкон яратади. Бизнинг кучимиз - бирдамлигимизда. Агар жамоамизнинг майдондаги тактикаси ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйлашимча, биз тўпни яхши назорат қила оламиз. Вьетнамга қарши баҳсда бу устунлигимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
-Вьетнам терма жамоасидан ташқари, Иордания ҳамда КХДР терма жамоалари ҳам терма жамоамизга рақиб бўлади. Ушбу терма жамоалардан қайси бирини ажратиб кўрсата оласиз?
-Мен рақиб танламайман. Уларнинг бари мен учун бир хил. Барча рақибларимизга хурмат билан қарайман.
-КХДР терма жамоасичи? Айнан улар сизларни 2010-йилги Осиё чемпионати финалида мағлуб этгандилар. Балки, ўч олиш вақти келгандир?
-У бошқа турнир эди. Аммо, КХДРга қарши баҳсга ҳам, қолган икки рақибимизга қарши баҳсдагидек жанговар тарзда тайёргарлик кўрамиз
-Ўзбекистон халқига ҳамда терма жамоа мухлисларига айтадиган сўзингиз борми?
-Биз мухлислар ишончини оқлаш ҳамда юртимизга бошимизни юқори кўтарганча қайтиб келишимиз учун албатта, бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.
Бахтиёр Маметов, ЎФФ матбуот хизмати (Рас Ал Хайма, БАА)
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 9 |
2 | Эрон | 3 | 6 |
3 | Сурия | 3 | 3 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 3 | 9 |
2 | КХДР | 3 | 2 |
3 | Саудия Арабистони | 3 | 2 |
4 | Таиланд | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 7 |
2 | Ироқ | 3 | 7 |
3 | Ўзбекистон | 3 | 3 |
4 | Яман | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 7 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | Австралия | 3 | 4 |
4 | Вьетнам | 3 | 0 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|