Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Етиб келдик. Қутулдик. Олимпия терма жамоамиз дастлабки 2та ўйиндан кейиноқ Рио-2016 йўлланмасидан бутунлай мосуво бўлди!
Йўлланмага бўлган умид сақланиб қолиши учун бугун Ироқни мағлуб этишимиз шарт эди. Ўйиннинг дебюти биз учун жуда омадли бўлди. Тўп ўйинга киритилганидан кейин Мирабдуллаев олис масофадан рақиб жарима майдончасига яқинига узатма берди. Ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган Ҳамдамов дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолди ва дарвозани ишғол қилди!
Бундан ортиқ омадли старт бўлиши мумкин эмас эди! Буёғига ҳимояда тартибли ўйнаб, қарши ҳужумда рақибни жазолаш мумкин эди. Бизда шундай имконият бўлди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Искандеров жарима майдончаси ичида тўпни ёлғиз ўзи қабул қилди, аммо у шошиб ноаниқ зарба берди. Ваҳоланки, унда тўпни тўхтатиб олиш учун бемалол имконият бор эди. Дарвоқе, Жамшид ҳақида. "Пахтакор"нинг бу иқтидорли футболчисидан умидимиз катта эди. Аммо у ўзбек футбол мухлисларининг ҳам ишончини оқлай олмади. Бабаян эса иккита ўйинда унга имконият бергани тушунарсиз ҳолат.
Ҳаммаси яхши кетаётганди, яхши ҳимояланаётгандик. Иккинчи бўлим охирига яқин жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Ўша вазиятда марказий ҳимоячиларимиз рақиб жарима майдончасига боришди. "Стандарт" ўйналганидан кейин Ироқ тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтди. Футболчилар ортга қайтишга ҳаракат қилишди, аммо Искандеров ярим йўлда тўхтаб қолди. Айнан унинг ҳудуди орқали етиб келган Амжад Атвон 13-14 метрлардан дарвозани ишғол қилди.
Футболчиларимиз ҳали ўзларига келиб улгурмасидан аввал яна бир гол "едик". Ироқликлар бурчак тўпини орқароққа етказишди. Юқоридан 11 метрли нуқта устига етказилган тўпни Мустафо Нозим қайтарди ва Маҳди Комил дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, рақиб бизга имкон бермади. Фақатгина ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида голга тортадиган вазият яратдик. Машарипов чап қанотдан етказган узатмасини захирадан тушган яна бир футболчи Темур Ҳакимов бош билан дарвозани ишғол қилди!
Дуранг натижа Ўзбекистонда чорак финалга чиқиш учун назарий имкониятларни қолдирар эди. Ҳаттоки ғалаба тўпини уриш учун 10 дақиқача вақтимиз бор эди. Аммо, лекин, бироқ. Очиғи Ироқнинг учинчи голида кимни айблашни ҳам билмайсан киши. Ҳакимов рақибдан тўпни олиб қўйиш чоғида дарвозамиз йўналишида зарба берди. Ўша вазиятда яққол офсайддан чиқиб келаётган Ҳумам Ториқ тўпни эгаллайди. Лайнсмен ўша заҳоти байроқчасини кўтарди. Буни кўрган ҳимоячиларимиз нафақат тўхташди, ҳаттоки олдинга юра бошлашди. Ҳужумчи эса бош ҳакамнинг ҳуштак чалмаганидан фойдаланиб, ўз ҳаракатини давом эттирди ва ҳеч қандай қаршиликсиз дарвозамизни ишғол қилди! Ана сизга томоша. Ўйин ҳакамнинг ҳуштагигача ўйналиши керакми ахир?
Шунга қарамай, мағлубиятдан қутулиб қолишимиз мумкин эди. Юқоридан берилган узатма натижасида Шомуродов чап томондан жарима майдончасига кирди ва жуда ҳам ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвозабоннинг бошига тегиб, тўсинга тегиб, майдонга қайтди.
Назаримизда, олимпия терма жамоамизнинг муваффақиятсизлигига кетма-кет 5-6 нафар мураббий алмаштирган ЎФФ раҳбарияти ва терма жамоани оптимал таркиб ва тактикада ўйната олмаган Самвел Бабаян тенгдек айбдор.
Ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати, "С" гуруҳи, 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ИРОҚ - 2:3 (1:2)
Голлар: Достон Ҳамдамов (1), Темур Ҳакимов (79) — Амжад Атвон (37), Маҳди Комил (42), Ҳумам Тариқ (83)
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов (Икром Алибоев 75), 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 10.Жамшид Искандеров (Жалолиддин Машарипов 46), 11.Игорь Сергеев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 17.Достон Ҳамдамов (Темур Ҳакимов 77), 19.Отабек Шукуров, 23.Элдор Шомуродов
Ироқ: 1.Фаҳад Толиб, 3.Ҳамза Аднан, 4.Мустафо Нозим (С), 5.Али Фаёз, 8.Муҳанад Абдулраҳим, 9.Маҳди Комил, 10.Али Ҳисний, 11.Ҳумам Ториқ, 15.Сафо Жаббор, 19.Амжид Атван, 21.Али Қосим
Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Уммон)
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|