Финал | ||||
---|---|---|---|---|
26.01.2020 | ||||
17:30 | Жанубий Корея | 1-0 | Саудия Арабистони | |
3-урин учун | ||||
25.01.2020 | ||||
17:30 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Ўзбекистон | |
Ярим финал | ||||
22.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
0-2 | Жанубий Корея | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Ўзбекистон | |
Чорак финал | ||||
19.01.2020 | ||||
18:15 | БАА | 1-5 | Ўзбекистон | |
15:15 | Жанубий Корея | 2-1 | Иордания | |
18.01.2020 | ||||
18:15 | A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 540 Filename: minisite/header_page.php Line Number: 505 |
1-0 | Сурия | |
15:15 | Саудия Арабистони | 1-0 | Таиланд | |
3-тур | ||||
16.01.2020 | ||||
18:15 | D | Иордания | 1-1 | БАА |
18:15 | D | Вьетнам | 1-2 | КХДР |
№ | ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ |
---|---|---|---|
1 | Муҳаммад Қосим | Ироқ | 3 |
2 | Николас Д’Агостино | Австралия | 3 |
3 | Зайд ал-Амирий | БАА | 3 |
4 | Жароенсак Вонггорн | Таиланд | 3 |
5 | Ислом Қобилов | Ўзбекистон | 3 |
6 | Супҳанат Муеанта | Таиланд | 2 |
7 | Алоуддин Далий | Сурия | 2 |
8 | Ли Донг Жун | Жанубий Корея | 2 |
9 | Нурулло Тўхтасинов | Ўзбекистон | 2 |
10 | Оҳ Се-Ҳун | Жанубий Корея | 2 |
тўлиқ жадвал » |
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг саргузаштларга бой эртаги якунига етди. Одатда эртаклар яхшилик билан тугарди. Лекин олимпиячиларимизнинг эртаги бундай бўлмади. Қисқа муддат ичида тўрт нафар мураббийнинг қўлидан ўтган терма жамоадан яна қандай натижа кутиш мумкин эди? Бундан роса икки йил аввал Уммонда ташкил этилган ушбу ёш тоифасидаги илк Осиё чемпионатига терма жамоамизни Шуҳрат Мақсудов бошлаб борганди. Муваффақиятсизлик ўзи аслида ўша пайтдан бошланган эди. Кейин олимпиячиларимизга Бахтиёр Ашурматов устозлик қилди. Бангладешда ўтган Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида нурсиз ўйин кўрсатган терма жамоамиз бировларнинг ёрдами билан финал босқичига йўлланма олган эди. Агар Иордания Қувайтни мағлуб этиб бермаганида, Қатардаги Осиё чемпионатида бошқа жамоаларга мухлислик қилаётган бўлардик. Шундан сўнг ЎФФ раҳбарияти мураббийлик постига Виктор Жалиловни тайинлади. Аммо Виктор Романович ҳам бу лавозимда узоқ вақт қолгани йўқ. Жалилов ўзигача бўлган ҳамкасбларидан фарқли тарзда олимпия терма жамоаси бош мураббийлик лавозимида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказгани йўқ. Билмадик, ЎФФ раҳбарияти Виктор Жалиловга ишонч билдирмадими, ҳар ҳолда, унинг ўрнига Самвел Бабаян тайинланди. Ўша пайтда Самвел Вячеславович миллий терма жамоада ўзига хос натижалар қайд этаётганди. ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичида кетма-кет бешта ғалабага эришган бош мураббийнинг обрўси ошиб кетганди. Балки шу омил сабаб бўлса керак, Бабаянга олимпия терма жамоаси бошқаруви ҳам топширилди. Кўпчиликнинг фикрича, олимпия терма жамоамизнинг муваффақиятсиз иштирокига айнан бош мураббий сабабчи бўлган. Таркибни танлашдаги хатолар, ўйинга тактика белгилашдаги ёндашувлар ўзини оқламаган. Жароҳатидан батамом фориғ бўлмаган, ўйин амалиёти йўқ футболчиларнинг майдонга туширилганини ҳалигача ҳеч ким ҳазм қила олмаяпти. Якуний натижани эса ҳамма кўрди. Ҳар ким ўзича фикр юритди, хулоса чиқарди. Айни кез муносабат минбарини истеъдодли журналист, футбол шарҳловчиси Диёр Имомхўжаевга берамиз.
- Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Рио-2016 ўйинларига йўлланма берувчи Осиё чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этиши шахсан мени кўп ҳам ажаблантирмади, - дея сўз бошлади Имомхўжаевлар сулоласининг спорт журналистикаси йўналишидаги энг кенжа вакили. - Мусобақага тайёргарлик кўриш учун оз эмас, кўп эмас, роса 4 йил вақтимиз бўла туриб, бир ярим ой қолганида ҳам мураббий алмаштириш ишлари билан банд бўлдик. Аввал Шуҳрат Мақсудов, кейин Бахтиёр Ашурматов, навбати билан Виктор Жалилов, ундан сўнг Самвел Бабаян... Қисқа фурсат ичида олимпия терма жамоамизда тўрт нафар бош мураббий ишлади.
Олимпия терма жамоасига жалб этилган ўйинчилар 1993-1996 йиллар оралиғида туғилган футболчилардан иборат. 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоани тузган Аҳмаджон Мусаев ишсиз, 1994 йиллар устози бўлган Алексей Евстафеев терма билан бирга эмас, 1995 йиллар термасини шакллантирган Сершей Лушан ҳам узоқда, 1996 йил жамоасини қитъа чемпиони қила олган мураббий Дилшод Нуралиевга ҳам Осиё чемпионатида ишлаш имконини беришмади. Бу - тизим нотўғри йўлга қўйилганидан далолат.
Энди эса таркибга назар солишингиз мумкин. Дарвозабонлардан ҳеч-бири олий лигада ўзини кўрсатмади. Ҳеч бири клубининг асосий посбони эмас. Авваллари Санжар Қувватов, Игнатий Нестеров каби йигитлар ҳар қалай бор эди, энди-чи?
Ҳимоя қўрғони ҳам талабга жавоб бермасди. Дастлабки икки ўйинда мана шу жиҳат бизга панд берди. Жамшид Болтабоев ўнг қанот ҳимоясида ўйнади, ўзига нотаниш позицияда жуда ҳам қийналди, бунинг натижасида у қўриқлаган қанотдан бир эмас, иккита гол ўтказиб юбордик. Аслида у таянч ярим ҳимоячиси сифатида фойдали футболчи ҳисобланади. Иккинчи учрашувда Владимир Козак ҳам ҳимоячи эмаслигини амалда намоён этди. Аслида айб унда ҳам эмас, ярим ҳимоячидан сўнгги ҳимоячига айланиб қолиши учун бир ой жуда кам муҳлат. Боз устига, рақиблар қитъанинг кўзга кўринган жамоалари бўлса.
Ўзи бундай олиб қарасак, Осиё чемпионатининг финал босқичига «Бавария» ҳолатида етиб келгандик. Саралаш босқич баҳсларидан тўғри хулоса чиқармадик. Чиқарилган хулоса мураббийлар штабини алмаштириш бўлди, энди-чи? Миллий терма жамоада айрим футболчиларнинг хатосини етакчи фигуралар ёпиб кетишаётганди. Олимпия термасида мана шундай қутқарувчилар топилмади. Ўйинни ўз қўлига ола биладиган футболчини кўрмадик. Яққол етакчининг йўқлиги билиниб қолди. Таркибдан тортиб, жамоага муносабатимизга қадар олимпиада талабларига жавоб бермаслиги кўриниб қолди. Якунда бу камчиликлар натижада ҳам кўриниш берди.
Мағлубият, омадсизлик, муваффақиятсизликнинг сабаблари жуда кўп. Ҳали олимпиячиларимизнинг Осиё чемпионатидаги қониқарсиз иштироки кўп муҳокама қилинади. Тегишли хулосалар ва унинг кетидан ЎФФ раҳбариятининг қарорлари ҳам эълон қилинар. Биз мухлислар, мутахассислар билан биргаликда жараённи кузатиб борамиз. Орзу-умидларимиз рўёбини яна тўрт йил кутишга мажбурмиз. 2020 йилги Токио Олимпиадасига яна тўрт йил вақт бор. Тўрт йил дўппини бир четга суриб қўйиб, фикр юритиш учун етарли муддат. Олий лиганинг бугунги аҳволи ва футболга бўлган муносабатимиз билан тан олайлик, на жаҳон чемпионатига ва на Олимпиадага муносибмиз. Футболни уни ичида юрган кишилар эмас, футболни илмий томондан тушуна оладиган ва замон билан ҳамнафас кишилар бошқариши балки яхшироқмикан, яна ким билади дейсиз.
К.АЛИМОВ ёзиб олди, "ИнтерФУТБОЛ" нашри
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Австралия | 3 | 5 |
2 | Таиланд | 3 | 4 |
3 | Ироқ | 3 | 3 |
4 | Баҳрайн | 3 | 2 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 7 |
2 | Сурия | 3 | 4 |
3 | Қатар | 3 | 3 |
4 | Япония | 3 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Ўзбекистон | 3 | 4 |
3 | Эрон | 3 | 4 |
4 | Хитой | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | БАА | 3 | 5 |
2 | Иордания | 3 | 5 |
3 | КХДР | 3 | 3 |
4 | Вьетнам | 3 | 2 |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|